Умримизни яна бир тонги муборак
ва хайрли булсин.
Аллохим хар бир қилаётган ишимиздан,босган хар бир қадамимиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик, тилайман.
Халол топганингиз фақат хурсандчилигу яхшиликка буюрсин
Ибодатларингиз ажру савобга тўла бўлсин.
ХАЙРЛИ ТОНГ
АЗИЗЛАР!
СИЗНИ АЛЛОҲ ЭСЛАСИН
Эрта турган яқиним,
Умидлари чақиним,
Билмаган бирор тиним,
Сизни Аллоҳ эсласин!
Иқбол,омади билан,
Қадди қомати билан,
Чин даромади билан,
Сизни Аллоҳ эсласин!
Йўқламаса бирор ким,
Ҳамма турса бугун жим,
Муҳаббатила секин,
Сизни Аллоҳ эсласин!
Лоқайд бўлса одамлар,
Хафа бўлманг бу дамлар.
Дилга ёқиб минг шамлар,
Сизни Аллоҳ эсласин!
Хом сут эмган бандамиз,
Баъзан беўй гандамиз.
Ёлғон дунё,тандамиз,
Сизни Аллоҳ эсласин!
Ширин ифори билан,
Гўзал баҳори билан,
Ҳамиша ,,Бор"и билан,
Сизни Аллоҳ эсласин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев