Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Албатта, Аллоҳ сизлардан жоҳилиятнинг кибрини ва ота-боболар ила фахрланишини кетказгандир. Тақводор мўмин ѐки бадбахт фожир бўлиши мумкин.
Сизлар Одам болаларисиз.
Одам эса, тупроқдандир. Кишилар қавмлар билан фахрланишларини қўйсинлар.
Улар жаҳаннам кўмиридан бир кўмир бўлишдан ўзга эмаслар. Бўлмаса, улар Аллоҳ учун тумшуғи ила гўнг титадиган сассиқ қўнғиздан ҳам пастроқ бўлурлар», дедилар».
( Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)
Шарҳ
Ота-боболар билан фахрланиш тавозуъга тўғри келмайдиган ишдир.
Исломда кишини баҳолаш учун икки мезон бор.
Биринчиси - тақводор мўмин.
Иккинчиси - бадбахт фожир.
Отаси у эди, бобоси бу эди, деган гаплар йўқ.
Oдамлар фахрланиб нима қиладилар?!
Агар Аллоҳ таоло истаса, уларни сассиқ қўнғиздан ҳам паст қилиб қўйиши мумкин.
Шунинг учун бандалар тавозуъни ўзларига лозим тутсинлар.
#Ҳадис_1268
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят кцлинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, мўмин ўзининг ҳусни хулқи ила рўза тутувчи ва бедор бўлувчининг даражасини топадир», деганларини эшитдим».
( Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким ривоят қилишган).
Шарҳ
Кундузларни рўза тутиб, кечаларни тик туриб намоз ўқиган ҳолида бедор ўтказадиган одам қанчалар олий даражаларга эришишини ҳаммамиз яхши биламиз.
Фарзу вожиб амаллардан кейин қилинадиган энг яхши амаллар ана шундоқ бўлади.
Худди шунингдек, ўзига фарзу вожиб бўлган амалларни бажариб туриб, яна нафл амаллар билан ортиқча савоб топаман деган одам ҳусни хулқ билан ҳам юқори даражаларга эришмоғи мумкин экан.
Умуман, ҳусни хулқ бунга ўхшаш улкан савоблар билан бирга, кўпгина яхшиликларга ҳам эриштириши турган гап.
Ҳусни хулқли одамни ҳамма яхши кўради ва ҳурмат қилади.
Ундан ҳамма мамнун бўлади.
Ҳусни хулқли киши ўзи яшаб турган жамиятнинг кўрки бўлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев