يا أَيَّهَا الَّذِيْنَ آمنُوْا اذْكُرُوْا اللهَ ذِكْرًا كَثِيْرًا.
«Эй мўминлар Аллоҳни кўп зикр қилинглар!».
(Аҳзоб сураси, 41-оят).
Тафсир:
Аллоҳни зикр қилиш – қалбни Унга боғлашдир, У мени кузатиб турибди, деган доимий эътиборда туришдир. Аллоҳнинг буйруқларини бир лаҳза ҳам эсдан чиқармай, амалга оширишдир. Ҳа, мўминлар Аллоҳни кўп зикр қилишлари матлубдир. Аллоҳ кўп зикр қилингандагина турли ёлғон, бўҳтон, иғво, ғийбат, чақимчилик каби гуноҳ гап-сўзлар узоқлашади. Аллоҳни кўп зикр қилган одамнинг қалбида беҳуда гапларга, сўкишишларга, кишига обрў келтирмайдиган ҳолатларга жой қолмайди. Аллоҳни кўп зикр қилган одамнинг қалбида дунёнинг, унинг матоҳларининг зикрига жой қолмайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев