|
[Саҳифасида кўп истиғфор топилган кишига Тубо (шодлик, жаннат) бўлсин]
Истиғфорнинг фазилатлари:
1. У Аллоҳ азза ва жаллага тоаът демакдир
2. У гунохларни кечирилишига сабаб бўлур
3. (Баракотли) Ёмғирлар келишига сабаб.
4. Фарзанд ва бойликлар берилишига сабаб
5. Жаннатларга киришга сабаб.
6. Қувват маъносини ичига олган барча нарсада зиёдалшишга сабаб {Истиғфор айтинглар, Қувватингизга қувват зиёда қилади} оятига биноан.
7. Дунё матоларини яхшилари берилишига сабаб {Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра унга тавба қилинглар. (Шунда) У зот сизларни маълум муддатгача яхши роҳатлар ила баҳраманд қилур ва хар бир фазл эгасига фазлини берур..} [Ҳуд-3-оят] оятига биноан.
8. Балоларни даф бўлишига сабаб {Аллоҳ уларни истиғфор айтучи бўлган ҳолларида азоблагучи эмасдир} оятига биноан.
10. Бандалар истиғфор айтишга энг эҳтиёжи катта бўлганлардир,…чунки улар кеча-ю кундуз хато қиладилар агар истиғфор айтсалар Аллоҳ мағфират қилади.
11. Истиғфор Аллоҳдан раҳмат ёғилишига сабабдир. {Аллоҳдан мағфират сўрасангиз-чи?! Шояд раҳим қилинсангизлар} [Намл-46-оят] оятига биноан.
12. Мажлисга каффорот бўлур
13. Уни айтиб юриш Пайғамбаримиз алайҳис саломни суннатларига эришиш демакдир. У зот хар куни 70 баъзига ривоятларда 100 бора истиғфор айтганлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев