Чунки "Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли".
Кимдандир ҳафамисиз? Хеч қачон ҳафа бўлманг!
Бу дунё ҳафа бўлишга, арзимайди......
Табассум қилинг!
Ҳаётга қанчалик кулиб қарасангиз, сизга ҳам шунчалик кулиб қарайди. Ортингиздан гапирганларга эътибор берманг, чунки улар хақиқатдан ҳам ортингиздадир...
Сиз фақат ва фақат ТАБАССУМ қилинг!
Қаранг Дунё қанчалар гўзал,
Қувноқ юрак,гоҳида ўтли.
Ёзса арзир шеърлару, ғазал,
Ҳаёт гўзал,яшамоқ тотли.
Бир зум қараб,эътибор беринг!
Осмон эмас,сиз ерда юринг!
Озроқ тўхтаб ҳаёллар суринг!
Ҳаёт гўзал,яшамоқ тотли.
Ғамгин бўлиб,юрибсиз нечун?!
Паришонсиз не сабаб, учун?!
Кўрсатдими,синовлар кучун?!
Ҳ аёт гўзал,яшамоқ тотли.
Кимга азоб,кимларга роҳат,
Кимлар бунга қилолмас тоқат.
Замон дея,айблайди фақат,
Ҳаёт гўзал,яшамоқ тотли.
Дунё кезиб, юрганлар қанча!?
Дард азобни кўрганлар қанча!?
Яшаш учун, турганлар қанча!?
Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев