( Келажак шеъри )
О ўзбегим, ингрардинг
ичинг тўла дардингдан,
Кўз ёш тўкмай йиғлардинг
замон ичра қадрингдан.
Тонг отдию ногоҳон,
қуёш боқди сен томон,
Эртак мисол уйғондинг
узоқ кутган бахтингдан.
Руҳларингиз шод бўлсин,
армон билан кетганлар!
Омон бўлинг, соғ бўлинг,
бу кунларга етганлар!
Булбулларга ишонган
қаровсиз бир гул эдинг,
Юрт қозонин қайнатиб
чўғдай сўнган кул эдинг.
Ўзга юртда шоҳ бўлган,
эй менинг Бобур элим,
Ўз юртингда ўткинчи
замонларга қул эдинг.
Руҳларингиз шод бўлсин,
армон билан кетганлар!
Омон бўлинг, соғ бўлинг,
бу кунларга етганлар!
Сенда азал сабрнинг
синмаган косаси кўп,
Кундан-кун тўлиб тошган
зардобларин ичдинг хўп.
Ўлмадинг, яшайвердинг,
бу оламда сендайин
Сабр таги олтин деб
чидайверган халқ йўқ.
Руҳларингиз шод бўлсин,
армон билан кетганлар!
Омон бўлинг, соғ бўлинг,
бу кунларга етганлар!
Чаман бўлди ёлғонлар,
булбул бўлди маддоҳлар,
Кўнгли ҳам қадоқ эди
унда қўли қадоқлар.
Кимлар дили эзилган,
кимлар тили кесилган...
Ночор букилди боғлар,
ҳатто эгилди тоғлар.
Руҳларингиз шод бўлсин,
армон билан кетганлар!
Омон бўлинг, соғ бўлинг,
бу кунларга етганлар!
Ғам чекардинг кулбангда,
умидларинг чалажон,
Кўрдингу кўзларингга
ишонмадинг, бобожон.
Ҳол сўраб уйинггача
кирган бу - Ватан эди,
Сен - халқ эдинг, қувончдан
йиғлаб турган моможон.
Руҳларингиз шод бўлсин,
армон билан кетганлар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев