Томонлар 90 дақиқа давомида дарвозаларни ишғол этиш имконини топа олишмади.
Тожикистон футбол федерацияси расмий сайтининг ёзишича, сурияликлар ҳар иккала бўлимда бир мартадан гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлган, бироқ улар вазиятлардан фойдалан олишмаган.
Сурия учун мазкур ўйин 1 сентябрь куни Ўзбекистонга қарши Тошкентда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 саралаш баҳси олдидан тайёргарлик вазифасини бажарди. Энди Айман ал-Ҳаким шогирдлари пойтахтимизга ташриф буюриб, тайёргарликни шу ерда давом эттиришади.
Ўртоқлик ўйини
ТОЖИКИСТОН - СУРИЯ - 0:0
Тожикистон: 1. Абдулазиз Маҳкамов, 4. Эраж Ражабов, 12. Сиёвуш Асроров, 6. Амирбек Жўрабоев, 14. Фаридун Шарипов, 2. Зоир Жўрабоев, 18. Фатхулло Фатхуллоев (С), 7. Умеджон Шарипов, 11. Нозим Бобожонов, 5. Фируз Караев, 21. Манучеҳр Жалилов.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1