Предыдущая публикация
Узолмасдан кўзларимизни.
Билмам, насиб этарми дийдор,
Дилга кўмдик сўзларимизни.
Дединг: ўксиб соғинсангиз гар,
Ойга боқинг. Ойдадир аксим.
Қўлим етмас осмонга қадар,
Сен ҳам мени эсларсан балким.
Баҳор эди. Илк бор топишиб…
Наҳот, кузда бегона бўлдик.
Тинч қўймади ҳижрон ёпишиб,
Жоним, далли, девона бўлдик.
Армон бўлиб қолди ишқ, висол,
Учиб кетган қушга айланиб.
Ёғдулар соч юлдузлар мисол,
Ҳеч бўлмаса тушга айланиб.
Хайрлашдик сўнгги бор ЭРКАМ,
Узолмасдан кўзларимизни…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев