Юракгинам армонларга бой,
Диллар хира ёритолмас ой.
Тарк этмоқда ҳаттоки чирой,
Йиғлаганим биров билмайди.
Армонларим дилда яширин,
Билмас ҳеч ким кўнглимнинг сирин.
Чидолмассиз айтсам бир бирин,
Йиғлаганим биров билмайди.
Дилим хаста яшамоқ оғир,
Юрак бемор юрагим соғир.
Ловуллаган оловдир чўғдир,
Йиғлаганим биров билмайди.
Кезиб дунё, дашту хиёбон,
Тополмадим бирор мехрибон.
Чиқмоққа шай ҳатто танда жон,
Йиғлаганим биров билмайди.
Дилда дардим билмайди ҳечким,
Гох келади ҳаётдан кечгим.
Жондан тўйиб кафаним бичдим,
Йиғлаганим биров билмайди.
Ҳасратларга лиммолим юрак,
Сароб бўлди барчаси тилак.
Энди бўлай кимга ҳам керак,
Йиғлаганим биров билмайди.
Синовлардан қоқилганда гох,
Сарсон бўлиб изладим панох.
Бу қандайин кўргилик э вох,
Йиғлаганим биров билмайди.
Кўрган куним Оллохга аён,
Кимга қилай дардимни баён.
Тақдиримда, қочаман қаён,
Йиғлаганим биров билмайди.
Сохта кулгу юзларим аро,
Кулганимга ишонманг асло.
Кўзим тўлла кўз ёшу, аммо,
Йиғлаганим биров билмайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев