Описание товара
МЕЗОЭЛЕМЕНТЛАРНИ АММОНИЙ ЛИГНИНСУЛЬФАТ (LSA) КЎРИНИШИДА ЎЗИДА МУЖАССАМЛАШТИРГАН МИНЕРАЛ ЎҒИТ.
- Баргларнинг тўкилишини бартараф этади (мевали дарахтлар ва ҳ.к.).
- Узум навдасининг некрозини даволайди.
- Калий миқдорини ошишини назорат килади.
Ligoplex лигнинни кайта ишлаш йўли орқали олинадиган органик молекула ва лигносульфонат аммоний (LSA) мажмуасидан ҳосил бўлган мезоэлементлар йигиндиси.
Ligoplex кальций ва магний микроэлементларини етказиб берувчи маҳсулотларини ўз ичига олади.
Ligoplex линиясининг барча маҳсулотлари қуйидаги ҳусусиятларга эга:
ТАРКИБИ БАРЧА КОМПЛЕКС МЕЗОЭЛМЕНТЛАР БИЛАН БОЙИТИЛГАН
Бошка маҳсулотларга нисбатан Ligoplex таркибидаги лигносульфонат аммоний (LSA) керакли миқдори мавжуд бўлиб, у мезоэлементларнинг карбоксил (R-COOH), сульфон (R-SO3H) ва спирт (R-OH) гуруҳлари билан тўлиқ алоқасини таъминлайди.
ХАВФСИЗЛИГИ
Лигносульфонат аммоний (LSA) мезоэлементларни хужайра деворларига ўхшаш органик қоплама билан ўраб олади. Шунинг учун Ligoplex маҳсулотлари ўсимлик хужайралари билан жудаям мос келгани учун ҳаттоки ёш кўчатларга ҳамда ўсимликларнинг таъсирчан турларига қўлланилганда ҳам кўп миқдордаги мезоэлементларнинг зарарсиз сингишини таъминлайди.
ТЕЗ ВА БУТУНЛАЙ СИНГАДИ
Ligoplex терпенлар, секвитерпенлар, спиртлар, алифатик ва фульвокислоталарга бой Лигносульфонат аммоний (LSA)ни ўз ичига олади. Мезоэлементларнинг енгил молекуляр вазнли бўлганлиги учун ўсимлик барглари орқали флоэмага тез сингилишини таъминлайди. Ушбу компонентларнинг баъзилари намлантирувчи агентлар ҳисобланади, шунинг учун барг юзаси секинрок курийди ва сингиш самаралирок бўлади.
Лигносульфонат аммоний (LSA) қўлланилганда ишчи қоришманинг бир ҳилда тақсимланишини таъминлайди.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ ВА САРФ МЕЪЁРИ:
Япроқ орқали озиқлантирилганда: 50-250гр/100л.
Томчилаб суғориш тизими орқали: 5-10л/га
Подробнее
Нет комментариев