🙏 Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
🙏 Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
🙏 Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
🙏 Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
🙏 Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
🙏 Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
🙏 Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
🙏 Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
🙏 Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
🙏 Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
🙏 Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
🙏 Барака буюкларингизда (Рафиий).
🙏 Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
🙏 Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
🙏 Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
🙏 Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
🙏 Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
🙏 Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
🙏 Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
🙏 Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
🙏 Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
🙏 Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
🙏 Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
🙏 Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
🙏 Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
🙏 Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
🙏 Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
🙏 Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
🙏 Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз булади(Байхакий).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев