«Ердаги бирор жонивор ва бирор икки қаноти билан учадиган парранда йўқки, (улар ҳам) сизлар каби умматлар бўлмасалар.» (Анъом сураси, 38-оят). Аллоҳ таоло Қуръони каримда ер юзидаги барча ҳайвонот дунёсига қандай муносабатда бўлиш лозимлигини муфассал баён қилиб берган. Уларни ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга ва ўрганишга даъват қилади. Исломда ҳайвонот оламига ҳеч қандай зарар етказиш мумкин эмаслиги қаттиқ таъкидланади.ҳайвонларга меҳрибонлик ва яхши муносабат фақат улардан инсонларга етадиган манфаат билан боғлиқ эмас, балки барча ҳайвонот оламига, ҳатто инсон улардан бу дунёда ҳеч қандай манфаат кутмаса ҳам, яхши муносабатда бўлишга буюрилган. Аллоҳ таоло бизларни инсонлар учун яратган махлуқотларига гўзал одоб-ахлоқ ила муомала қилишга муяссар этсин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев