Тирноқдан этни айирмасин Оллоҳим
Жазо эканми билмадим не гуноҳим
Тилаб олдим кўзмни оқу қораси
Кенг дунёларга сиғмадинг сен болам?
Ҳеч айирмасин онадан боласини
Қолдирсин ҳеч бўлмаса бир донасини
Босиб ўтсин ўйим остонасини
Қенг дунёларга сиғмадинг сен болам?
Ер қахри кучоғимдан юлиб кетди боламни
Қайдан топай боламни кимга айтай ноламни,
Жаннатларда кўрай энди боламни
Қенг дунёларга сиғмадинг сен болам?
Кенг уйим ҳўвиллаб қолди
Юрак бағрим эзилди ёнди
Болаларимсиз ҳаёт қоронғу бўлди
Кенг дунёларга сиғмадинг сен болам?
Оллоҳимдан сўрайман ўзим
Паноҳинга ол боламни ўзинг
Жойинг жаннатларда бўлсин айтаман сўзим
Кенг дунёларга сиғмадинг сен болам?
Боларимни қизғанди мендан бу олам
Қўзим говҳарини йўқотим мен хам одам
Трноғимдан этимни юлиб кетди эгам
Кенг дунёларга сиғмадинг сен болам?
«Муалиф Жалол Ҳайдарович»
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1