|
. Аллоҳ Таоло деди:
"Аллоҳнинг гўзал Исмлари бордир. Бас ана шу Исмлари ила Унга дуои илтижо қилинг".
[Ароф: 180].
. Аллоҳ Таоло деди:
"У Аллоҳ Ундан ўзга ибодатга ҳақлик илоҳ йўқур. У ғайб ва ошкора нарсаларнинг Билимдонидир. У ар Роҳман ва ар Роҳиймдур. У Аллоҳ Ундан ўзга ибодатга ҳақлик илоҳ йўқдур. У Ал-Маликдур, Ал-Қуддусдир, Ас-Саламдур, Ал-Мўминдур, Ал-Муҳайминдур, Ал-Азиздур, Ал-Жаббардур, Ал-Мутакаббирдур. У Аллоҳ, Унга келтирилаётган ширкдан покдур. У Аллоҳ Ҳолиқдур, Ал-Барийдур, Ал-Мусаввирдур. Барча гўзал Исмлар Уникидур. Осмонлар ва ердаги жамийки нарсалар Уни поклаб зикр қилурлар. У яна Азиздур ва Ҳакиймдур".
[Ҳашр: 22-23-24].
. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Аллоҳ Таолонинг бир кам юзта {99.та} Исми бордир, ким Уларни ёдласа Жаннатга киради".
Буҳорий 2736 ва Муслим 2677 ривояти.
. Росулуллох саллоллоху алайхи васаллам дедилар:
"Аллоҳ тоқдир, ва тоқ ишларни яҳши кўради".
Нававий "Ал-Азкар" 288. Саҳиҳ.
. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир кишини: "Ё Аллоҳим, мен Сендан (ҳожатимни) сўрайман: Сенга ҳамд бўлсин, Сендан ўзга ибодатга ҳақлик илоҳ йўқдур, Сен осмонлар ва ерни Яратгувчисан. Эй Буюк, Азамат ва Қудрат эгаси бўлган {Аллоҳим}, эй Тирик ва Ҳаёт бўлган Зот, мени Жаҳаннамдан сақлагин, ва менга Жаннатингни ато этгин..." - деб дуо қилаётганини эшитдилар ва дедилар: "Биласизларми бу қандай дуо қилди?". Одамлар айтишди: "Аллоҳ ва Унинг росули билгувчироқ". Ул Зот айтдилар: "Нафсим Қўлида бўлган Зотга қасамки, бу банда Аллоҳнинг гўзал Исмлари ила Унга дуо қилди. Қачонки Унга Унинг Исмларини воситасида дуо қилинса У ижобат этгай, ҳожат сўралса, раво қилгай".
Ибн Мандаҳ "Тавҳид" 70/1-2 ривояти. Саҳиҳ.
. Бурайда Асламий розиёллоҳу анҳу айтадилар: "Бир куни, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир одамни: "Ё Аллоҳим! Мен Сендан, Сенинг Ҳаққинг ила, Сендан ўзга ибодатга ҳақлик илоҳ йўқ ҳаққи ила, ва Сен Ягона ва Беҳожат эканинг ҳаққи ила сўрайман..." , - деб дуо қилаётганини эшитдилар ва айтдилар: "Бу банда, Аллоҳнинг гўзал Исмлари ила Унга дуо қилди. Қачонки Аллоҳга Унинг Исмлари ила дуо қилинса У ижобат қилгай, Унинг ҳаққи ила дуо қилинса, сўраган нарсасини ато этгай".
Термизий 3475, Абу Довуд 1493, Ибн Ҳиббон 2383, ва Ҳоким 1/504 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. "Саҳиҳ ат тарғийб" 1640.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев