رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир касални кўргани борса-ю, унинг ажали етмаган бўлса, етти марта «Асъалуллоҳал азийм. Роббал аршил азийм ан яшфияка»* деса, Аллоҳ ўша беморга мазкур касалдан офият беради», дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар.
* Маъноси: «Буюк аршнинг Робби – улуғ Аллоҳдан сенга шифо сўрайман».
#Ҳадис
Дунёдаги Жаннат боғлари нима?
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз, сайл қилинг», дедилар. Мен: «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
«Зикр ҳалқалари», дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан зикр ҳалқаларининг фазли очиқ-ойдин кўриниб турибди. Улар жаннатнинг боғлари, деб аталмоқда. Демак, ким ёруғ дунёда зикр ҳалқаларига кирса,
жаннат боғига кирган бўлади.
♻️
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев