“Садақа молдан (бирон нарсани) камайтирмайди. Аллоҳ авф сабабидан бандада фақат улуғликни зиёда қилади. Агар бир банда Аллоҳ учун камтар бўлса, Аллоҳ унинг (даражасини) кўтаради”.
Имом Муслим, Термизий, Доримий ва Аҳмад ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ерда “садақа” деганда, закот, фитр садақаси, қурбонлик қилиш ва бошқа ихтиёрий садақалар назарда тутилмоқда. Банда молидан бир қисмини ажратиб, уни Аллоҳ йўлида сарфласа, зоҳиран унинг моли қисман камайгандек кўринса-да, аммо бу мол Аллоҳнинг наздида кўпайиб боради. Чунки садақа қилиш билан молга барака киради, турли балоларга учраши олди олинади. Бу нарсага фақат мўмин банда имон келтиради, шу эътиқод асосида солиҳ амаллар қилади.
Аммо, фақат моддий даромадни кўзлайдиган ақли калта банда эса “садақа билан мол камаймаслиги”га шубҳа билан қарайди. Лекин, мўмин банда Аллоҳнинг Расули қасам ичиб, таъкид билан айтган сўзларни тасдиқлаши ва ўз тасарруфларини мана шу ҳадисга мувофиқ йўлга қуйиши лозим. Кимга бирон зулм етганида, Аллоҳ розилиги учун авф қилса, Аллоҳ бунинг эвазига авф этган кишининг дунёю охиратдаги мартабасини баланд қилади.
Бу эса бир бандага бошқа банда томонидан зулм, азият, шикаст, зарар, талофат ёки уриш, сўкиш, ҳақорат каби нарсалар етганида, ўч олишга имкони бўла туриб, Аллоҳнинг розилиги учун авф қилиб юборишнинг нақадар улуғ фазилат эканига далолат қилади. Фақат бунинг бир шарти бор: авф қилаётган банда фақат Аллоҳ розилиги учун кечираётганини маълум қилиб қўйиши керак. Акс ҳолда, бу кечириш зулм қилган одамни янада руҳлантириб, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев