-------
Абул Олия айтади: “Намозда учта хусусият бор: ихлос, қўрқув, Аллоҳни зикр этиш. Кимнинг намозида мана шу хислатлар бўлмаса, ўқиган намози намоз эмас. Ихлос бандани яхшиликка ундайди. (Аллоҳдан) қўрқиш гуноҳдан тўсади. Аллоҳни эслаш эса яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаради”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намоз кимни фаҳшдан, ёмон ишлардан қайтармаса, Аллоҳ тарафидан фақат ҳалокатни (ёки узоқликни) зиёда қилади”, - деганлар.
Табароний ривоят қилган.
Намоздаги хушуъсизлик асосан икки нарсага олиб боради:
1. Бузуқ ишлардан тийилмаслик.
2. Қиёмат куни муваффақият қозона олмаслик. Зеро, Аллоҳ таоло охиратда нажот топиш намоздаги хушуъга боғлиқлигини айтган.
"Намозда хушуъ" китобидан.
#Ҳадис
Ухлаш учун тўшакка ётганда айтиладиган зикрлар.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар кўрпаларига кирсалар, икки кафтларини жамлаб туриб, унга «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас»ни ўқиб, қўллари етган жойларигача суртар эдилар. У икки кафтларини бошлари, юзлари ва жасадларининг олд томонидан бошлаб уч мартадан бажарардилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини кечаси ўқиса, (офатлардан) унга кифоя қилади», - дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
.... Ибн Умар разияллоху анхудан ривоят килинади -
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уз кавмларига диний ваъз айтиб турган эдилар Бир сахройи аробий келиб киёмат качон деб суради
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сузларида Давом этавердилар баъзи сахобалар ( расулуллох ) аробийнинг сузини эшитмадилар эшитсалар хам ёктирмадилар деб уйладилар баъзи сахобалар эса ( Расулуллох ) Умуман аробийнинг сузларини эшитмадилар деб уйлашди .
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам. сузларини тугатиб халиги киёмат тугрисида сураган одам Кани - дедилар
сахройи аробий мана мен ( ё расулуллох ) деди
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам одамлар орасида халоллик ва адолат кутарилганда колмаганда киёматни кутавергин - дедилар
аробий буни Кандай билса булади ( ё расулуллох ) - деб кайта суради
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ишинг кунинг нопок одамларга колганда киёматни кутавергин - деб жавоб - бердилар .
( имом Бухорий ривояти сахих Бухорий китобидан )
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев