Ибн Аббос розияллоҳу анҳу мана шу оятнинг тафсирида айтадилар: "Киши бир қавм олдида бўлади, бирдан ўша ерда чиройли аёл ўтиб қолади. Одамларга шундай кўринадики, ҳалиги киши худди кўзини аёлдан тўсаётгандек бўлади. Лекин одамлар бир оз ғафлатда қолишса, у киши ўша заҳоти у аёлга қарайди, агар фитнага тушиб қолишдан қўрқса, яна кўзини пастлатади. Аллоҳ таоло унинг қалбидаги, яъни имкони бўлса (қараши керак бўлмаган жойларга ҳам)қарашга тайёр эканини билиб туради".
Китобларда шундай ҳикматли сўзлар келади. Ким кўзини номаҳрамлардан сақласа, Аллоҳ унинг қалб кўзига нур пайдо қилади.
Имом Бухорий ва Муслим Абу Хурайра розияллоху анҳудан чиқарган ҳадисларида Набий алайхиссалом: "Одам боласининг пешонасида зино қилмоқ насибаси ёзиб қўйилган бўлиб, у бундан қочиб қутула олмайди. Кўзнинг зиноси (бегона аёлларга) қараш билан, қулоқнинг зиноси (фахш бузуқ сўзларни) эшитиш билан, тилнинг зиноси (фахш, бузуқ сўзларни) гапириш, қўлнинг зиноси ушлаш, оёқнинг зиноси қадам ташлаш билан бўлади. Қалб рағбат қилади ва хоҳлайди. Фарж эса уни тасдиқлайди ёки ёлғонга чиқаради” - дедилар.
Демак, ушбу ҳадисда зикр қилинган ҳар бир аъзонинг ношаръий ҳаракати инсонни зинога етаклайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: "Мен ушбу ҳадисдан кўра нохушроқ гапни эшитмаганман"– деган эканлар.
"Кўзни ҳаромдан тийиш" дегани "эр киши аёлнинг қорасини, аёл эрнинг қорасини кўрмасин", дегани эмас. Балки ҳожатдан ташқари назар ташламасин, бир номаҳрамга кўзи тушса, назарини дарҳол бошқа томонга олсин, тикилиб қолмасин, деганидир. Чунки бегона аёлга назарнинг давомий бўлиши шаҳвоний ҳисларни уйғотади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев