Муовия ибн Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, жоҳилият вақтида баъзи ишларни қилар эдик. Коҳинларга борар эдик»,дедим.«Коҳинларга борманглар», дедилар у зот.
«Баъзи нарсалардан шумланар эдик», дедим. «У бирингизнинг кўнглига келган нарса. Бас, сизни
зинҳор тўсмасин», дедилар.
«Биздан чизиқ чизиб фол очадиган кишилар бор», дедим.«Набийлардан бир набий чизиқ чизар эди.Ўшанга мувофиқ бўлса майли» дедилар».
(Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.)
Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Илмли кишилардан ўзига керакли нарсаларни сўраб
билиб олиш кераклиги.
2. Фолбинларга бориш ҳаромлиги.
3. Бирор нарсадан шумланиш жоиз эмаслиги.
4. Кишининг шумланиши кўнглига тушган беҳуда нарсадан ўзга нарса эмаслиги.
5. Кўнгилга тушган шумланиш туфайли қилиниши лозим ишни қолдирмаслик лозимлиги.
6. Ўтган набийлардан бир набий чизиқ чизиб баъзи Аллоҳ билдирган нарсаларни билгани. Аммо бу набий ким эканлиги, чизиқ чизишлари қай хилда эканлиги маълум эмас. Шунинг учун чизиқ чизиб фол очишнинг ҳар қандай кўриниши ман қилинган.
#Ҳадис_700
Ал-Муғийра бин Шуъба розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен бир аёлга совчи қўйдим. Расулуллоҳ ﷺ мендан: «Уни кўрдингми?», деб сўрадилар. Мен: Йўқ, дедим. Шунда Расулуллоҳ ﷺ: «Уни кўргин, кўриб (билиб) турмуш қуришлик ўртангизда улфат ва муҳаббат пайдо бўлишига сабаб бўлади», дедилар.
Термизий ривояти
Изоҳ: Ушбу ҳадислар турмуш қурмоқчи бўлган ёшлар бир-бирига назар қилиши жоиз эканига далил. Уламолар бу ҳолатнинг одобларини бундай баён қилганлар:
1) Йигит қизга уйланишни қасд қилганидан кейин фақат унинг юзи ва кафтига қараши мумкин.
2) Такрор кўриши жоиз, токи унинг кўриниши онгида ўрнашсин.
3) Йигит қиз билан кўришаётган маҳал гувоҳлар иштирокида суҳбатлашиши мумкин.
4) Никоҳ ақди бўлмасидан туриб, унаштирилганлар бошқа ножоиз ҳаракатларни қилиши мумкин эмас.
5) Унаштирилган қиз номаҳрам йигит билан хилватда қолиши мумкин эмас. Чунки динимиз бегона аёл ва эркак киши билан хилватда қолишни ҳаром қилган...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев