Кеккайма эй инсон қасрингда туриб,
Бил асл маконинг қаро қабрдур.
Бу фоний дунёда энг яхши хислат,
Билгин шукронаю яна сабрдур!
Бировни Аллоҳим кам этган бўлса,
Хўрлама ўлсак гар у сендан устун.
Сабр қил бошингга мусибат тушса,
Ишон келар сенга бир кун ёруғ кун!
Пул учун инсонни бир илоҳ билиб,
Тулкидек олдига қилма тавалло.
У ҳам сен мисоли одам боласи,
У оддий ширин жон эмасдур Аллоҳ.
Сурасанг Раббингдан беради дўстим,
Қалбингни айлагин энг аввал гузал.
Бировни туфлисин артиб юргандан,
Кечгача қаро ер чопганинг афзал.
Сабр қил сабр қил яна сабр қил,
Ҳасаддан ёнмагин кимларни кўриб.
Аёлу фарзандинг юзларига боқ,
Раб сенга бойликни қўйибди бериб!
Кимларда бор эрур бойлик шон шуҳрат,
Аммо тирноққа зор,йуқдур дилбанди.
Аллоҳим бермаса иложи бўлмас,
Ўзинг бир ўйлагин Одам фарзанди!
Юртинг тинч,боланг тинч,қўл-оёғинг бут,
Ҳаракат сендандур барака Рабдан.
Уйи бир саройи иймони вайрон,
Бойлардан устунсан ишонгин қалбдан!
Бойнинг қиёматда суроғи бисёр,
Томошо айлайсан этади насиб.
Сен шукур қилавер ишон борингга,
Кетма одамийлик юзини босиб!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев