Бир кун жажжи фарзандим сўраб қолди дилбандим, дада, нечун бу ойни Рамазон ойи дейди, нечун кимдир оч юриб кимлардир таом ейди? Гўё найза санчиди бу ўртанган юракка, не жавоб берсам экан бу кичкина мурғакка. Бошим қуйи солганча узоқ ўйланиб олдим, бу кўзалар дастидан мен ҳам уялиб қолдим. Оббо, жажжи қизалоқ шунга ақлинг етдими, ўйин кулгу ҳам қолиб хаёл шунга кетдими? Майли, сен ҳам сўрадинг мен бир жавоб айтайин, инсонлар турфа экан мен ҳам ҳайрон нетайин. Рамазоннинг маъноси деганидир “Куйдирди”, бу сўровинг фарзандим Яна кўпроқ суйдирди. Бу ой бизларни болам Роббимизга суйдирар, ўн бир ой ичра қилган Гуноҳимиз куйдирар. Билсанг агар фарзандим Бу ой асли уч қисм, учовига бир қилиб Қўйилган ушбу исм. Энг аввали бизларни раҳмат ла обод қилур, ўртаси гуноҳларни куйдириб барбод қилур. Энг охири афзали дўзахдан озод қилур, учовлари бирлашиб Нафсга ғазот қилур. Бу ой ичра қалблар тақвога тўлсин, дея, қалбнинг касаллари мутлақо ўлсин, дея, Роббим бизга кундузи емоқни ҳаром қилди, ҳам беҳуда сўзларни демоқни ҳаром қилди. Лек бу ойнинг қадрига барча бирдай етмайди, турфа яралган инсон бир йўл узра кетмайди. Адашган бечоралар кундузи таом ейди, Аллоҳдан қўрқ, десанг гар гапирма, тамом, дейди. Ёзда кунлар қизиган ҳам кўп ишлар кутармиш, қаранг, бу нодон инсон қишда рўза тутармиш. Озгина сабр қилсанг молу жонинг кетарми, дўзах ўти куйдирса бунга сабр етарми? Эй нодонлар нодони сўзларингни ўйлаб боқ, музлаб қолган қалбингга Рамазонда олов ёқ. сўровингга фарзандим сўнгги сўзни сўзлайман, бу рўзамнинг ортидан Раййонларни кўзлайман. Бир кун келиб улғайсанг рўзани тарк этмагин, кечалари қоим бўл ҳеч ғафлатда ётмагин. Шунда Аллоҳ ризосин топган банда бўласан, нафснинг жиловини ўз қўлингга оласан. Шунда отанг ҳам сендан рози ҳолда жон берур, рўзанинг мукофоти абадий жаннат эрур.
Комментарии 1
Қанийди шу гўзал боғларда қолиб кетсам, майли ҳеч бўлмаса шу гўзал хурмо дарахтидан биттаси уйимда бўлсаю, уни қўриб, рохатланиб яшасам, дейсиз.
Гўзаллигидан ташқари битта хурмо дарахти 15 ёшда хосил бериши 150 кг дан 250гача етади ва юз йилга яқин яшайди.
Ёзни қайноқ кунларида хурмо боғлари муздай туради.Хурмони мевасида куч қувват, ва инсон жисми учун барча керакли витаминлар бор, хамда Қуръонда зикри келганидай, тўлғоқ дардини енгиллатиб она ва болага қувват,ақли расолик ва шифодир.
Дунёда кўришни ўзи қувонч берадиган бу дарахтлардан Жаннатда бўстон бўлишини ҳохлайсизми?
Унда:
Мерож кечасида Иброҳим алайҳиссалом Росулуллоҳга:
Умматизга Мендан Салом айтиб, Жаннатни Ери хушбўй,суви тотли,
экинлари эса дунёда айтилган зикрларда...ЕщёМадинага келиб хурмо боғларига борсангиз, ҳудди бир эртакка тушиб қолгандай бўласиз.
Қанийди шу гўзал боғларда қолиб кетсам, майли ҳеч бўлмаса шу гўзал хурмо дарахтидан биттаси уйимда бўлсаю, уни қўриб, рохатланиб яшасам, дейсиз.
Гўзаллигидан ташқари битта хурмо дарахти 15 ёшда хосил бериши 150 кг дан 250гача етади ва юз йилга яқин яшайди.
Ёзни қайноқ кунларида хурмо боғлари муздай туради.Хурмони мевасида куч қувват, ва инсон жисми учун барча керакли витаминлар бор, хамда Қуръонда зикри келганидай, тўлғоқ дардини енгиллатиб она ва болага қувват,ақли расолик ва шифодир.
Дунёда кўришни ўзи қувонч берадиган бу дарахтлардан Жаннатда бўстон бўлишини ҳохлайсизми?
Унда:
Мерож кечасида Иброҳим алайҳиссалом Росулуллоҳга:
Умматизга Мендан Салом айтиб, Жаннатни Ери хушбўй,суви тотли,
экинлари эса дунёда айтилган зикрлардан бўлади,деганлар.