Предыдущая публикация
♥
Эй кўнгил тинч қўй мени,
ғавғоларга бошлама.
Пишмайдиган бесамар,
савдоларга бошлама.
Изиллайсан, йиғлайсан,
сўзларингни ўтказиб,
Охири йўқ, боши йўқ,
балоларга бошлама.♥
Тўймадингми шунча йил
ичавериб қонимни.
Керакми ол, олақол
зўрға турган жонимни.
Фақат билмасин онам
Шул аччиқ фарёдимни,
Кўзёшлар билан тўлган,
Дунёларга бошлама.♥
Қанотларинг кенг ёзиб,
Учай дема илтимосс.
Гоҳ кўрсатган йўлларинг
Келмайдида менга мос.
Тавоним зирқирайди,
тикони йўқ ерни бос
Чаманзорни қумсасам,
Саҳроларга бошлама.♥
Умрим тугаб бормоқда ,
жаннатлардан айирма.
Ўсиб чиқа бошлаган,
қанотлардан айирма.
Армонларга чидаган
саботлардан айирма,
Азоби кўп, ғами кўп
рўёларга бошлама....♥
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 18
Катра гард тегмасин гузал хуснингга
Онасан сингилсан ва вафодор ёр
Сенга таъзим аёл ташаккур минг бор
Кувонч,калбга ин курсин.
Омад бахт билан бирга,
Хар куни бир йуклаб куйсин.
------
Дуо килар бизга чугурлаб
Жуур булардик кафтимиз очиб
Калбларимиз орзу -ла нурлаб
Гуе кукдан тушгандай хилол.
Бу аёл буннчалар чиройли
Боксанг азоб бокмасанг увол!
Бебахойим ошикларингиз купда рашкдан адо бултшяптилар , каментаряларни укиб шу худосани айтяпман узир.
Калдиргочлар умринга, умрлар тилаб утди.
Куëш хам нурин сочар, сенинг нурли юзингдек,
Жилмайишинг Париваш, калбим чимчилаб утди.
Лаб ичра дур каби дандон яширинмиш,
Сахар чоги уйгонсада булбули афгон ноласидин,
Гул баргида масрур ишки кон яширинмиш.
Дил риштасини боглади, сехр тула кузларинг.
Курган кишилар асиринг бундан узга чора йук,
Чора истаб борган эрдим, килди бечора кузларинг.