Предыдущая публикация
Юрагимни ӯраб дардли тор қафас,
Балки мени кӯнглим бӯлгандир бетоб,
Раҳм қил вақт тӯхта,тӯхта бир нафас!
Хаёллар оғуши кучганда сармаст,
Ёзилмас чигили нозик кӯнглимни,
Бефаво дунёда вақт эса кутмас,
Топа олмаяпман излаб ӯзимни!
Қара ӯтган умрим сохта ва бекор,
Бахтли лаҳзаларни кутдим кӯз тикиб,
Тақдиримда яна қандайин сир бор?,
Унга таъзим қилай қаддимни букиб!
Вақт сени тақсимлаб қӯйган Тангримдан
Фаровон ҳаётни сӯраб эртамга.
Юламан нолишни қон юрагимдан,
Сиғиниб яшайман ёлғиз ЭГАМГА!
Синовлар ёғилган бу дунё учун,
Кӯнглим чӯкса ҳамки қалбим йиғламас.
Вақтимиз етганда кетамиз бир кун,
Меҳримиз абадий руҳимиз ӯлмас!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев