Предыдущая публикация
ҚАЛБИМДА ЁНГАН,
ЮРАККА ИШҚ СОЛГАН
ДИЛБАРИМ ТАНҲО,
ЮРАГИМ ШУ ЁРГА
БИР УМР КЎНГАН
ЛАЙЛИ МАЖНУНМАССИЗ,
ЭМАССИЗ ДАХО,
ҚАНДАЙИН СЕВИШНИ
МЕНГА ЎРГАТМАНГ...
КЎЗИМНИ ТИККАНИМ
МЕНГА МАХТАЛДИР
МАЙЛИГА ДИЛГИНАМ
БАЪЗАН ЎРТАНСИН
ҚАЛБИМДАН ТЎКИЛГАН
НОМАМ ЗАРҲАЛДИР
СЕВИШНИ
ЛАЙЛИЛАР....
МЕНДАН,
ЎРГАНСИН!!.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6
Гумонларга кумангиз мени.
Борми дардни бундан огрги.
Йукатишдан куркаман сизни.
Порлаб турган бахтим куёшим.
Айрликка етмас бардошим.
Йукатишдан куркаман сизни.
Осуда кунларим топдилар барҳам,
Ҳаловатларимга ясадинг якун.
Боғимни тарк этди қумри қушлар ҳам,
Мен яшай бошладим борлигинг учун!
Сен келдинг...
Ё хушми, нохушми эди бу ташриф.
Аллоҳ изн берди!
Биз этдик қарор!
Ишқнинг китобига бўлдинг муаллиф,
Муҳаббат куйига бўлдинг бастакор!
Сен келдинг...
Ўт пуркаб борарди сен босган қадам,
Жумла-жаҳонимни буркаб оловга,
Юзингга тўкилган кипригингни ҳам,
Бергим келмас эди бировга!
Сен келдинг...
Нигоҳинг қонимга қоришиб кетди,
Жонимга жойланиб кетди нигоҳинг!
Сўнг меҳринг қанчалар интизор этди,
Менга жазо бўлди сенинг гуноҳинг!
Сен келдинг...
Вулқонлар кўз очди жисму-танимда,
Мен сени минг йиллар ахтардим дединг.
Мен сени миллион йил ахтарганимда,
Қай дилнинг муҳташам макони эдинг?!
Сен келдинг...
Сен келдинг, ооо бу келишнинг,
Кейин кетишлари қарорми, қасдми?
Қумдан ҳашаматли сарой қуришнинг,
Вайрона бўлишнинг фурсати басми?
Сўнг кетдинг...
Бадар кетишларни этдинг ихтиёр,
Ҳозир мен бир дунё озорга тенгман!
Кетиб хато қилаётган эмас...ЕщёСен келдинг...
Осуда кунларим топдилар барҳам,
Ҳаловатларимга ясадинг якун.
Боғимни тарк этди қумри қушлар ҳам,
Мен яшай бошладим борлигинг учун!
Сен келдинг...
Ё хушми, нохушми эди бу ташриф.
Аллоҳ изн берди!
Биз этдик қарор!
Ишқнинг китобига бўлдинг муаллиф,
Муҳаббат куйига бўлдинг бастакор!
Сен келдинг...
Ўт пуркаб борарди сен босган қадам,
Жумла-жаҳонимни буркаб оловга,
Юзингга тўкилган кипригингни ҳам,
Бергим келмас эди бировга!
Сен келдинг...
Нигоҳинг қонимга қоришиб кетди,
Жонимга жойланиб кетди нигоҳинг!
Сўнг меҳринг қанчалар интизор этди,
Менга жазо бўлди сенинг гуноҳинг!
Сен келдинг...
Вулқонлар кўз очди жисму-танимда,
Мен сени минг йиллар ахтардим дединг.
Мен сени миллион йил ахтарганимда,
Қай дилнинг муҳташам макони эдинг?!
Сен келдинг...
Сен келдинг, ооо бу келишнинг,
Кейин кетишлари қарорми, қасдми?
Қумдан ҳашаматли сарой қуришнинг,
Вайрона бўлишнинг фурсати басми?
Сўнг кетдинг...
Бадар кетишларни этдинг ихтиёр,
Ҳозир мен бир дунё озорга тенгман!
Кетиб хато қилаётган эмассан, аммо,
Сени келди дея адашган менман!
Малика Тавфиқ.
Тоғларимнинг боши оппоқ оқарди.
Кўришсак узилмай термулиб турган,
Ўша кўзларингиз менга ёқарди.
Ҳар бир сўзингизда бордек маҳобат,
Негадир жуда ҳам кўнглим тўқ эди.
Сизни тингламоқдан ўзга ҳаловат,
Ва бундан ўзгача ором йўқ эди.
Ёнимда турибоқ соғинтирмоқлик,
Кетмайин турибоқ қўмсатардингиз.
Менинг томиримда кемаларини,
Чўктириб ўйнарди ишқ деган денгиз.
Юракни гапирманг, юрак шўрликнинг,
Бирон ҳужайраси қолмаганди соғ.
Куз нима эканин билмас эди ҳам,
Гулларин сиз эккан кўксимдаги боғ.
Андиша қилмасдан, ҳижолат қилмай,
Кўнглим қушларига қурдингиз қафас.
Ўша бечоралар сиз деб, сизни деб,
Учишни унутиб қўймасалар бас....
Малика Тавфиқ.