Предыдущая публикация
Кимга қувонч ,кимга андуҳман,
Гоҳ шод юрсам ,гоҳи беруҳман,
Ким учундир шунчаки йўқман,
Дилда унган ёлғонингизман,
Сиз суймаган ёмонингизман!
Соғинч йиғлар киприкларимда,
Ким эслайди тириклигимда?
Муҳаббатнинг кўприкларида,
Тойиб кетган иймонингизман,
Кўнгилдаги гумонингизман!
Ҳасратимнинг тўлиб тўрваси,
Қийшайибди номус дурраси,
Оғир ботди ишқнинг дарраси,
Жавоби йўқ сўроғингизман,
Вужуддаги титроғингизман!
Кўзимдаги ёлқин сўнибди,
Бошим узра калхат қўнибди,
Бахтим йўқлик сари дўнибди,
Чандиқ қолган армонингизман,
Бахтсиз ранги сомонингизман!
Лайли бўлиб чўлларни кездим,
Муҳаббатсиз яшашдан бездим,
Юрагимни мижғилаб эздим,
Тилсиз қолган забонингизман,
Сиз суймаган ёмонингизман!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7
Мехринг дарёсида сузай умрбод,
Қўлингни бер, кўкка қоқайлик қанот
Сен умрим мазмуни сен менга ҳаёт
Ҳаётим ўзингсан мехрибонгинам
Изхорларим бўлсин йўлларингга гул
Сенга шеър битишдан битмаслик мушкул
Дунё гўзаллашсин қани битта кул
Қувончим ўзингсан мехрибонгинам
•┈┈┈••✿︎✦✿︎✿︎✦✿︎••┈┈┈•