Унинг исмини қўл телефонимга Хадижа деб ёзиб қўйдим. Лекин ўзига бу ҳақда айтмаган эдим. Бир куни қўл телефонимни олиб ишлатмоқчи бўлди. Қараса Хадижа исми турган экан. Дарров шу заҳоти қони қайнаб,пешонасидан тер доналари чиқиб кетди. Жахл билан мендан Хадижани ким эканлигини сўради. Ўзимни ҳудди иккилангандай тутиб, саволига жавоб бермадим. Жахли янада зўрайиб баланд овоз билан:
"Айтинг..... Жавоб беринг...... мени кўзларимга қараб айтинг.."
Ва ниҳоят жавоб бердим:
"Унинг ўзидан сўра"
У бўлса:
"Жуда яхши, ўзидан сўрайман".
Хадижа исмига қўнғироқ қилиши билан ўзининг қўл телефонини жиринглаган овозини эшитиб қолди. Телефонига қараши билан қўнғироқ қилаётган шахс эри яъни мен эканлигимни кўриб хайрон бўлиб қолди.
Хеч нарсани англаб етмай телефонига қараб деди:
"Менинг исмим Хадижа эмас!"
Шунда мен:
"Сифатингчи? ... меҳрингчи? ... мени тшунушингчи? ... менга бўлган муҳаббатингчи? ... мендан ҳавотир олишларингчи?
Сен менинг оиламсан. Сен бу дунёдаги бутун молу давлатим. Сен менинг номим ва шарафим, айбларимни яширгувчимсан, олий фирдавслардаги рафиқамсан иншаа Аллоҳ ... сен менинг аёлимсан..."
Қўлларим билан ёноқларига қараб оқиб тушган кўз ёшларини артар эканман, гапимни давом этдим:
"Энди билдингми Хадижани кимлигини?"
У шундай деб жавоб берди:
"Иншаа Аллоҳ шундай ҳам бўламан. Юзингизни асло ерга қаратмайман".
Аллоҳим, биз сендан ҳалол севгини барча ака ука, опа сингилларимизга сўраб қоламиз. Барчаларимизни ҳалол севги, ишонч, меҳр, муҳаббат, бахт ҳамда солиҳ фарзандлар билан ризқлантиргин.
Бугунги ҳикмат
Энг гўзал инсон бу - кўнгли тоза, қалби пок, ҳеч кимни ёмон кўрмайдиган, ҳеч кимга ҳасад қилмайдиган, кечиримли, ва бошқаларга нисбатан кек сақламайдиган, ҳамиша дилларни яшнатиб, қалбларга севги муҳаббатни экиб юрадиган инсондир...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2