Сени севмайман,... сен Ҳам мени.
Йиллар ўтди, бизда бошқа-бошқа Ҳаёт.
Кунлардан бир куни сени излаб топаман.
Келиб, бир муддат бағримга босиб туриб, индамай қайтиб кетаман. ...
Ортимдан кўзларингни катта-катта очганча, тушунмай, фақатгина бир савол беришга улгурасан:
-Соғиндингми?
-Йўқ-дейман бепарво
Узоқлашгач эса, қўшиб қўяман:
Шунчаки... КАДРДОНлик ҳисси керак эди..Лекин , сен буни эшитмайсан.
Аммо, бир кунмас- бир кун, сени ногоҳ учратиб қолганимда... Ҳеч нарса демай келиб, бир муддат қучиб, кейин индамай кетаётган пайтинг, ўзинг тушунган бўласан.
Мен эса савол бермайман.
Шунчаки ич-ичимдаги илиқлик тафтидан жилмайиб турган бўламан ...холос.
Чунки бу ХАЁТ !
Саволлар аслида ортиқча.....
Муҳаббат бевафо, Соғинчлар эса ўтади...
ҚАДРДОНЛИК ҳисси эса, бир келгач сени тарк этмайди.
Унинг хумори олдида, билсанг соғинч-ҳеч нарса эмас....
Меҳрибон инсонларга умр давомида КАДРДОНлик хисси муҳаббатдан устун бўлади!
ҚАДРДОНИМ...бугун сени соғиндим...
Биламан, бу соғинч ҳам яна бир оз вақтдан кейин ўтади.
Уни кимнидир севганим, қайсидир пайтгача эслатмай туради...
Кимнингдир эҳтиросида чўктириб турган бўламан,
Кимнидир ҳаёти билан алиштириб,солиштириб яшарман...
Лекин, барибир бир куни чидолмай, сени бир муддат қучоқлаш учун излашга тушаман...
Йўқ, соғинмаган бўламан.
Шунчаки...КАДРДОНЛИК ҳисси керак бўлган бўлади...
менинг ҚАДРДОНИМ.....
Қаердасан...?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6
Аксинча одамларнинг энг яхшилари билан хам севганингни таккосламаслик ... Севги оддийликда.. севги бегуборликда... у самимийликни яхши куради.