Улар гап-сўзларига зеб бермайдилар.
Бирор мавзу ҳақида гап кетса, ҳолатни ўз ҳолича баён этишади.
Самимийлиги ҳам шундан бўлса керак.
Суҳбатлашиб зерикмай сан. Сенда кўрган яхши фазилатни ҳам, сенга билинмаган хатоингни ҳам беркитмай, айта оладилар.
Биладиларки, хатосини айтсам, уни тўғрилайди деб ўйлашса керак ва ҳудди шундай бўлади ҳам.
Улар сабаб хатоингни англаб, тўғрилашга киришасан. Уларни кўрсанг, хурсанд бўласан, табассум қиласан.
Тушунмаган масаланг бўлса, то тушунгунингча тушунтирадилар.
Асло эринмайдилар.
Ўз ҳаётларидаги ранг-баранг вақеа-ходисалар дан чиқарган хулосалари ила сен бирла фикр-мулоҳаза қиладилар, тафаккурларига қойил демай, иложинг йўқ.
Ўзларини-ку, майли, сени ҳам илм олишга қизиқтириб, китоб мутолааси ила машғул бўлишинг тарафдори бўлишади. Ҳамиша яхшиликка далолат қилишади.
Ўйлаган нарсасини айтишади-ю, қўйишади.
Товланишни, тусланишни билишмайди.
Эҳтиёжингни Ўз Эгасига айтаётган пайтингда, У сенга уларни рўпаро қилиб, ҳожатинг сабабчилари қилиб қўяди.
Шундай ёрдам берадиларки, ҳатто, ўйламаган ишларинг содир бўлади.
Уларни яхши кўрмай бўлмас...
Йўқ! Уларни ёрдам берганлари учун яхши кўрмайсан.
Уларни самимиятлари учун қадрлайсан, ҳурмат қиласан.
🤲Аллоҳим бизларни шундай самимий, оқкўнгил инсонларга хамрох қилсин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4