Мени уялтирган xитойлик бола....
Кеча ўғлимни ўқишга юбормадим. Ҳаво совуқ илмидан кўра саломатлиги муҳимроқ дея , оналик ҳиссиётларим панд берди десам ҳам бўлади. Ишга келиб интернетдан бир ҳикояни ўқиб қолдим. Ишонинг куни билан ўзимдан, фитратимдан хафа бўлдим. Бугунги куннинг энг долзарб мавзусига мос ушбу ҳаётий воқеани сизлар билан ҳам бўлишгим келди...
9 даража совуқда 4,8 километр йўлни пиёда босиб ўтган 8 ёшли мактаб ўқувчисининг интернетни «портлатган» ҳикояси...
Хитойнинг мактаб ўқитувчиси интернетга жойлаган ўқувчининг сурати нафақат интернетни балки менинг виждонимни ҳам портлатди десам тўғри бўларди..✨✨
Хитойлик Ванг Фуман исмли болакай жуда камбағал оиладан ва у ўқишни қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. У ҳар куни мактабга деярли 5 километр пиёда боради. Маълум бўлишича, ўша куни эрталаб ҳаво ҳарорати 30 дақиқа ичида 9 даражага тушиб кетган, аммо бола бош кийимсиз ва енгил куртка кийган ҳолда 4,8 километр пиёда юриб борган. Шу куни унинг мактабида имтиҳон бўлиши керак бўлган. Бола имтиҳонга улгуриб 100дан 99 баллни қўлга киритган. Вангнинг ўқитувчиси музлаб имтиҳонга улгуриб, қаҳрамонлик кўрсатган ўқувчисини шу ҳолида суратга олиб ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлайди. Ва ушбу сурат интернет фойдаланувчиларини боланинг тақдирига бефарқ қолдирмади, улар бир неча кун ичида 3 миллион юань (450 минг АҚШ доллар) ортиқ пул йиғишди. Йиғилган пул мактабларни иситиш, бола яшайдиган Юванг провинциясининг камбағал болалари учун иситиш мосламалари ва иссиқ кийим-кечак сотиб олишга етди. Вангнинг мактабига эса лаборатория, компьютер синфлари билан жиҳозлаб берилган. Ушбу маблағлар эвазига мактаб ёнидан узоқдан қатнайдиган Ванг сингари болалар учун иссиқ ётоқхона қуриб берилди. Мактабнинг маблағи кам бўлгани учун Хитойнинг чекка провинцияларидаги мактабларида ҳам иситишга шароит йўқ, шу сабабдан синфлар иситилмайди, болалар устки кийимда дарсда ўтиришади. Ванг Фуман эса бувиси ва синглиси билан жуда ёмон аҳволда яшайди. Унинг ҳатто иссиқ кийимга маблағи етарли эмас. Боз устига бола сурункали гипотермиядан азият чекар экан – бу доимий совуқдан келиб чиққан иссиқлик етишмовчилиги. Бундан унинг қўллари шишиб, бармоқлари итоат қилмайди. Машҳур бўлиб кетган боладан олинган интервьюда Ванг камбағал болаларни совуқдан қутқариш учун пул йиғишга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва улғайгач, ҳамманинг ҳақини қайтаришга ваъда берди.
Биласизми гоҳида, ҳозирги авлод ёшлари жуда иродасиз, қийинчиликларга биз каби, дош беролмайди дея кўп гапирамиз, фарзандларимизга тез-тез танбеҳ берамиз . Балки, ўзимиз болаларимизни ҳаддан ташқари аяганимиз сабабли, улар шу даражада тушиб қолмоқда. Мен ёшлик пайтимни эсладим ва бирон марта ҳаво совуқ бўлганлиги сабабли ота –онам мени мактабдан олиб қолишганлигини эсла олмайман. Бугун, маҳалламизда кўпчилик болалар ҳаво совуқ дея мактабга боришмади. Агарда, ҳар бир она, мен каби боласини меъёридан ошиқ авайласа, уларни ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлардан ҳимоя қилса, эртага бизнинг келажагимиз иродасиз ва ҳаётий зарбаларга тез таслим бўлиб улғаядиган ожиз фарзандлар қўлида қолмайдими....
Аслида, биз оналар болаларимизга сен ва мен кўраётган ҳаётимиздаги бу ҳолатлардан чиқишнинг ягона йўли бу илм олиш, дея уқтиришимиз уларни кўпроқ илм олишга чорлаганимиз манфаатлироқдир…
Зебо Намозова
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
БУРГУТДАН ИБРАТ
Бургутлар жуда узоқ, 70-80 йилгача яшайди. Аммо бу ёшга етиш учун 40 ёшида жудаям қийин шартни бўйнига олишига тўғри келади.
Яъни, бундай: 40 ёшда бургутнинг тирноқлари қаттиқлашиб, эгилувчанлигини(эластиклик) йўқотгани сабабли, ўлжасини тутолмайдиган бўлиб қолади. Ов қилолмайди. Тумшуғи ўсиб, кўксига қараб қайрилади. Қанотлари қарийди, оғирлашади. Патлари қалинлашиб, учиш машаққатга айланади. Бу ҳолатда бургут икки йўлдан бирини танлашга мажбур: ё ўлим ёки янгидан ҳаёт бошлаш учун азобли ва жуда оғир ўтадиган юз эллик кунлик муддат.
Бургут иккинчи йўлни танласа, тоғ тепасидан, баланд қоядан уя вазифасини ўтайдиган муносиб жой топади. Кейин тумшуғини қоя деворига қаттиқ-қаттиқ ура бошлайди. Ниҳоят тумшуғи узилиб тушади. Бир муддат кутгандан сўнг, ўсиб чиққан янги тумшуғи билан тирноқларини узиб ташлайди. То янги тирноқлар ўсиб чиққунча, оғир ва қалин патларини юлади. Азоб ва матонат билан ўтган беш ой бургутга яна йигирма йил, балки ундан ҳам узоқроқ ҳаёт кечиришига йўл очади. Беш ойдан кейин бургут машҳур янгидан туғилиш парвози учун қанот қоқади!..
...Баъзан инсонларга ҳам бургутлардек йўл тутиш зарур бўлади. Яъни, тақдири синиб, "хаммаси тугади"-дея тушкунликка тушган жойида, қайта тикланиш учун, уни орқага тортадиган, келажак йўлини тўсадиган ёмон хотиралар, ёмон одатлардан воз кечиши керак бўлади. Осон бўлмайди албатта, лекин бир нарса дилга умид беради – бу қийинчиликлар бургутдаги каби яна-да баланд, яна-да шавқли, зафарли парвозларга йўл очади!
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
Бугунги аксарият мусулмонлар ҳақида аччиқ ҳақиқатлар...
— Иймони бор — ихлоси йўқ:
— Жойнамози бор — намози йўқ;
— Ҳижоби бор — ҳаёси йўқ;
— Соқоли бор — тақвоси йўқ;
— Тасбеҳи бор — зикри йўқ;
— Қуръони бор — тиловати йўқ;
— Суви бор — таҳорати йўқ;
— Таоми бор — шукри йўқ;
— Ҳаёти бор — маъноси йўқ;
— Иши бор — баракаси йўқ;
— Пули бор — ҳаловати йўқ;
— Илми бор — амали йўқ...
Бугун амал бор — ҳисоб йўқ;
Эртага ҳисоб бор — амал йўқ...
Фикр қилинг!
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
Бургут ўз фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?
Бу жараён жудаям ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бирор бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида нар бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга олиб келиб топширади. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут яна тутиб олади, яна унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади... Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нар бургут маълум муддат давомида ва бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут ўша нар бургутни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди.
Хўш, ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширин? Буни уларнинг кейинги ҳаётидан тушуниб оласиз...
Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут бу ерга тухум қўяди ва иккаласи полапон бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач(улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни то бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув, озуқа ташийди, ва бургутчалар аста катта бўлиб боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди...
Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади. Қизиқ, нима учун? Чунки, у уядан ҳамма пат ва пухни тушириб юбориши, бошида ўзлари шох-шаббадан ясаган скелетнигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунишмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонларига кўриниб турадиган узоқликка қўниб олиб, уни аста майдалаб ея бошлайди. Полапонлар уяда туриб очлигини билдириб чуғурлай бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку... Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермаяпти.
Нима қилиш керак? Ахир оч қолишди-ку. Индан чиқишга ҳаракат қилиш керакмикин?
Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди...
Полапонлар уяларидан судралиб чиқа бошлайди. Оҳ, мана, кичиккина полапон тушиб кетмоқда, ахир уя тоғ четида, ноқулай харсанглар орасида жойлашган-ку. Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади.
Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади.
Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан.
Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди. Шу тарзда бургутлар полапонларини учишга ўргатишади. Кейин эса, уларни ўзлари билан бирга олиб, озуқа топишни ўргатишади.
Бу биз учун фарзандларимизни тарбиялашимизда ажойиб ўрнакдир. Уларни иссиққина уяда эркалатиб олиб ўтирмаслик жуда ҳам муҳим! Улар ўзлари балиқ тута олиш ҳолатига етганларида ҳам, уларни балиқ билан таъминлайвермаслик нақадар зарур! Лекин, ўз кучимизни, вақтимизни, ақлимизни, билим ва кўникмаларимизни ишга солиб, ғамхўрлик билан, биз уларга учишни ўргатмоғимиз лозим! Она бургут шохчани улоқтириш орқали ўз фарзандаларига ота танлаши бежиз эмас. Ахир у фарзандлари халок бўлишини хоҳламайди
• Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.
• Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.
• Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.
• Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
• Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг. Биргина суянчингиз бор бу — РОББИНГИЗ. Шуни унутманг!
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
Аксар одамларимизнинг ҳаётдаги энг асосий приоритетлари:
• уй қуриш;
• машина олиш;
• тўй қилиш;
• умрага бориш.
Аксар одамларимизнинг диний ақийдаси:
• жумага бориш;
• рамазонда рўза тутиш;
• Ҳайит намозига бориш;
• Қуръонни азиз деб билиб, баланд ва ҳеч ким тегмайдиган жойга ўраб қўйиш.
Аксар одамларимизнинг одатлари:
• бировнинг хаққини беришга мутлақо шошилмаслик;
• ёлғонни кўп ва хотиржам ҳолда гапириш;
• жанжаллашсаям, ҳазиллашсаям, телефонда ҳам, фарзандининг олдида ҳам сўкиниб гаплашиш;
• ўз уйидан бошқа исталган жойга ахлат ташлаш;
• бировлар учун ўта муҳим, лекин ўзи учун фойдасиз ишларга қиё боқмаслик;
• фарзанди билан жиддий мавзуларда гаплашмаслик;
• китоб ўқимаслик;
• телефонида асосан тралливали олди-қочди нарсалар кўриб ўтириш;
• сохтамулозамат, бошқалар учун ўзини бекамукўст ва ақлли қилиб кўрсатишга максимал даражада ҳаракат қилиш...
• ҳаётда қиладиган қарийб 70% юмушини - атрофидаги одамлар, дўсту-душман нима деб ўйлашини назарда тутган ҳолда амалга ошириш...
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
Бахтни инсонлар катта, эришиб бўлмас нарса деб ўйлашади. Аслида бахт ўз қўлларимизда!
Бизда бор нарсаларни фарқига бориб, улардан завқланишда бахт. Нега ҳамма ўзини бир қолипга солишга уринади? Нега яхши кийиниб, яхши жойларда ўқийдиганларни ҳамма бахтли деб ўйлайди?
Аслида бахт ўзимизда бор! Ёнимизда!
Бахт бу — фарзандимиз борлиги, ота-онамиз ёки суяна оладиган ёримиз, дардлаша оладиган опа-сингил, ака-укамиз борлигидир!
Булардан ҳеч бўлмаса бир донаси бор бўлса ҳам бизни бахтсизман дейишимиз бироз кулгули ҳолат.
Бахт — фарзандингни кулгусида мужассам;
Бахт — ота-онангнинг сендан рози ҳолатда дуо қилишида мужассам;
Бахт — тоғдек суяна оладиган ёрингда мужассам;
Бахт — сен хурсандлигингда сендан кўп хурсанд бўладиган, хафалигингда сендан кўп хафа бўладиган опа-сингил ака-укангда мужассам!
Шунинг учун бахтсизман дема, Аллоҳ барчага бахтни берган. Фақат сен уни фарқига бор ва бахтли яша!
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
ПОРАНИНГ ЗАМОНАВИЙ СИНОНИМЛАРИ:
Туғруқхонада — “Суюнчи”
Боғчада — “Падарка”
Мактабда — “Парда пули”
Бозорда — “Патта пули”
“ГАИ”ларда — “Иштарап”
Ўқишга киришда — “Ҳўкиз”
Ишга киришда — “Йўтал”
Божхонада — “Чўтал”
Қассобларда — “Пичоқ учи”
Мухбирларда — “Қалам учи”
Машина олишда — “Шапка”
Мансаб ошишида — “Папка”
Ер беришда — “Қозиқ тортиш”
Кадастрда — “Чизиқ тортиш”
Ҳокимликда — “Ҳужжат”
Қозиларда — “Муддат”
Банкда — “Бонус”
Умумий номи — “Левый”!..
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
Бургут ва бургутча
Қари бургут жарлик устидан учиб борарди. Унинг елкасида ўғилчаси ўтирарди. Бургутча ҳали ёш бўлгани учун бу жарликдан учиб ўтолмасди. Бургутча отасининг елкасида ўтирганича деди:
– Дадажон! Ҳозир сиз мени елкангизда кўтариб учяпсиз, катта бўлганимда мен сизни елкамда кўтариб юраман.
– Йўқ, ўғлим, – деди ота бургут ғамгинлик билан. – Катта бўлганингда елкангда ўз болангни олиб юрасан...!
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
Онадан сўрадилар:
— Қайси фарзандингизни кўпроқ яхши кўрасиз?
Шунда она жавоб берди:
— Уйга келгунича кўчадагисини, соғайиб кетгунича беморини, катта бўлгунича кичигини ва ўлгунимча ҳаммасини!
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
Бир янги уйланган йигит тақдиридан қувониб, хотинини амакисига мақтаб қолибди. Амакиси жиянига насиҳат қилиб ўтирмай, оқшомда ўз уйига меҳмон бўлиб боришини тайинлабди.
Жияни келгач, амаки хотинига тарвуз олиб келишни буюрибди. Хотин олиб келибди. Амаки тарвузни кўриб: "Буниси яхши эмас, бошқасини олиб кел", дебди. Хотин итоат билан иккинчисини олиб келибди. Шу тарзда эрнинг хоҳишига қараб, ўн марта бошқа тарвузга қатнабди. Аммо лом-мим демабди...
Жияннинг таклифи билан эртасига амаки меҳмонга борибди. Жиян ҳам хотинига тарвуз келтиришни буюрибди. Биринчи тарвузни кўриб: "Бу яхши чиқмайди, бошқасини олиб кел", дебди. Жувон итоат билан иккинчи тарвузни олиб келибди. Жиян бундан мамнун бўлиб, амакисига "Кўрдингизми?" дегандай кулиб қарабди-да, "Бу ҳам бўлмайди, бошқасини олиб кел", дебди. Учинчи тарвузни ҳам бўлмайдига чиқариб, қайтармоқчи бўлганида жувон:
– Нима, бир арава тарвуз тушириб қўйганмисиз, ҳали унисини, ҳали бунисини олиб кел, деяверасиз. Бор-йўғи учта тарвуз бор уйда, ёқмаса, туринг-да, яхшисини ўзингиз танлаб олинг. Мен танлашни билмайман! – деб норозилигини баён қилибди.
Шунда амаки жиянига деган экан:
– Кўрдингми, жиян, сен кўпам мақтанавермагин. Менинг уйимда бир донагина тарвуз бор эди. Хотиним яхши феълли, фаросатли бўлгани учун менга эътироз билдирмай, ўша битта тарвузни ўн марта олиб келди. Лекин бирон марта итоатсизлик билан гап қайтармади, лабини ҳам бурмади.
Фаросатли аёл йўғини ҳам саришта қилади, фаросатсиз эса борини ҳам эплолмайди!
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
• Агар 10 йил табибларсиз қолсак, даволанишни йўқотамиз.
• Агар 10 йил муҳандис-инженерларсиз қолсак, тартиб-интизомни йўқотамиз.
• Агар 10 йил адвокатларсиз қолсак, адолатни йўқотамиз.
• Аммо 10 йил муаллимларсиз қолсак, табибларни ҳам, адвокатларни ҳам, муҳандисларни ҳам йўқотамиз.
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
Аёл йўлда кетаётиб, ерга нималарнидир чизаётган бир болага кўзи тушиб:
- Ҳой бола, нима қиляпсан? - деди
- Жаннатни бўлаклаб сотяпман.
Боланинг бу жавоби аёлни хурсанд қилди.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 20 лира.
Аёл болага пулни бериб, ўша куни ухлаб туш кўрибди, тушида аёл жаннатда юрганмиш.
Эртаси кун кўрган тушини эрига айтиб берибди, эри шошилганча ўша боланинг олдига бориб, худди аёли каби савол сўрабди.
- Ҳой бола, нима қиляпсан?
- Жаннатни бўлиб сотяпман.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 1 000 000 лира.
- Вой, сан нималар деяпсан, кечагина аёлимга 20 лирага сотдин-ку?
- Амаки аёлингиз жаннатни олиш учун эмас, кўнглимни олиш учун 20 лира бердилар, сиз эса жаннатни олиш учун беряпсиз.
Жаннатга эришиш шунчалик осон, шунчалик қийин, жаннат на арзон на қиммат. Жаннатни олмоқ учун эзилган, қийналган, зулм остидаги инсонларнинг кўнглини олмоқлик керак.
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
Дўстнинг қарори
Икки бадавлат дўст бор эди. Уларнинг ўзаро меҳр-оқибатига ҳамма ҳавас қиларди. Тақдир тақозоси билан улардан бири камбағал бўлиб қолди. У шу даражада камбағаллашдики, ҳатто, сўнгги молини ҳам сотишга мажбур бўлди. Фақирлик «оловли кўйлак» деганлар. Бу бечора эса бирданига бу «кўйлак»ни кийгани учун телба бўлаёзди. Нима қилишини билмай қолди.
Ниҳоят, бой дўстига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Унинг эшигини тақиллатди. Бой хизматкорларига: «У одамни қувиб юборинглар, даф бўлсин!» дея бақирди. Хизматчилар бечора камбағални эшикдан шундай қувдиларки, фақир довдираб, мажнун каби ақлини йўқотди, бутун дунё унга сўнгсиз азоблар берадиган зиндондай кўриниб кетди. Уйига шуурсиз, худди ўлик каби қайтди. Ўз-ўзига: «Ҳа, демак дунё шунчалик зиндон, одамлар шу қадар ваҳшийлашган экан, энг сўнгги умид ўлимдир» дея қарор қилди.
Бир қоғозга шундай васиятнома ёзди: «Оҳ, ҳаёт! Қанчалар аччиқ экансан. Уни фақат бошимга тушганда англадим. Ҳозир ҳар тарафим тақдир олови ичида ёнаяпти. Бошқа хеч кимдан умидим қолмади». Арқонни қўлига олиши билан уйнинг эшиги қаттиқ тақиллади. Эшикнинг бемаҳал тақиллаши уни ҳайратлантирди.
Бой дўсти бир қарияни чақириб унга шундай деган эди:
-Боринг! Бу ҳамёндаги олтинни олинг. Фақир бўлиб қолган дўстимга бу отасининг пули эканлигини айтиб, қўлига беринг. Вақтида қайтаролмадим деб, кечирим сўрангу, кетинг. Асло мен хақимда гaп очманг, - деди. Қария ҳозир фақирнинг эшигини шу боис тақиллатарди. Ўлишга чоғланиб турган фақир эшикни очди. Қария камоли таъзим билан салом берди ва:
- Болам! Анча йил аввал раҳматли бобонгдан минг олтин қарз олган эдим. Шуни бугун келтирдим, — деди...
Олтинни кўриб йигитнинг кўзлари ёшланди. Бошқадан умид йўқлигини билган йигит бу олтинларни режа билан сарфлади. Ҳеч кимга пулини олдирмади. Кундан-кунга иши ривожланди. Уй солиб, дўконлар очди. Жосус бу ҳолни бойга етказди. Бой дўсти: «Бўлди, энди дўстимнинг зиёратига борамиз», — деди.
Зиёрат қилгани келган дўстини фақир дўсти яхши қарши олмади. Қувиб солишни ҳам ўйлади. Бошида минг турли ёмон фикр кезди. Бой дўсти: «Биз сен билан содиқ дўстмиз» дейиши билан фақир дўсти чидай олмади:
-Ёлғон! - деди ва унга аччиқ сўзларни айтишни бошлаши билан бой дўсти:
-Билсанг, сен учун қанча изтироблар чекдим. Сенинг энг ғамли пайтингда фалон қариядан сенга пул жўнатган мен эдим. Яна фалон куни фалон соатда минг олтин юборган мен эдим, - деди.
Йигит бу сўзларни эшитиб ҳайрон бўлди:
-Нега бундай қилдинг? - деди у бой дўстига:
-Дўстим! Агар пулни мен берганимда, менга асир бўлар эдинг. Ҳолбуки сени жуда яхши кўраман. Сени ҳаётга қайтариш орзусида эдим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугун сени ҳаётда мустақил ва ўз ўрнингни топган ҳолда кўриб турибман, — деди.
Хулоса:
Бу қиссадан ҳисса шуки, кишига энг катта ёрдам уни мустақил яшашга тайёрламоқдир. Энг яхши сармоя ҳам шудир. Киши юксалиши учун унинг энг муқаддас ҳаққи - ўз эркини ўзида қолдириш энг яхши ёрдамдир. Кишилар мана шундай ёрдам туфайлигина улғаядилар.
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев