ИБРАТЛИ ХИКОЯ!!!
( ешлар албатта укинг...)
Доимгидай кундалик юмушларим билан манзилим томон кетаётсам, йўлнинг четида ёши каттароқ бир онахоннинг қўл кўтариб такси тўхтатмоқчи бўлиб турганларига кўзим тушди.
«Олиб кетай, савоб бўлади» деганча, яқинларига бориб тўхтадим:
— Ассалому алайкум, ҳа онажон, қаерга кетяпсиз? — машинамнинг ойнасини тушириб сўрайман.
— Ваалайкум ассалом болам, массивга ташлаб қўясизми? — дея, мен томонга ҳиёл эгилганча манзилни айтдилар.
— Ўтиринг онам, ташлаб қўяман, — аслида йўлим умуман бошқа тамонда бўлсада, у кишига йўқ дея олмадим. Бир томондан вақтим ҳам бемалол.
— Раҳмат болам, умрингиз узоқ бўлсин, — дея машинамнинг олд ўриндиғига секингина жойлашиб ўтириб олдилар.
— Йўл бўлсин онахон, у томонларда нима ишингиз бор!
— Набираларимни кўргани кетяпман, улар ўша ерда туришади, қизимникида.
— Ҳа унда яхши.
Жуда хазилкаш, қувноқ аёл эканлар, йўл-йўлакай мириқиб сухбатлашиб кетдик. Манзилга яқин қолганда, бирдан қулоғимга қўл телефонининг жиринглаган товуши эшитилди.
Ҳайрон бўлиб у ёқ бу ёққа юзланаман, телефонимдаги чақирув мусиқаси ундай эмас эдида.
— Ажабланманг ўғлим, бу менинг телефоним, ҳозир, — дедиларда, қўлларидаги елим ҳалтани излаб қолдилар.
Улар телефонларини топиб олгунларича, “Нахотки ёши катта онахонлар ҳам қўл телефон тутса, қандай ишлатишни билармикинлар ишқилиб” дея ҳаёл қилишга ҳам улгурдим.
Бежиримгина қўл телефонини сумкадан олдиларда, кўзлари ўтмай, яқинлаштириб экранга диққат билан бир муддат тикилиб турдилар. Барибир ўқий олмадилар чоғи:
— Ўғлим сиз ўқиб бермайсизми, чолимдан смс келибди шекилли…
Ҳоҳолаб кулиб юбордим:
— Ҳали отамда ҳам телефон борми, смс ёзганлариничи, қани берингчи, балки севгиномадир? — ҳайратланганча смсни ўқишга ошиқаман.
Очиб қарасам, аллақандай реклама тўғрисида компаниянинг ўзидан келган ҳабар экан.
— Ие онаҳон отамиздан келмабди, компаниядан келибди, — дедим.
— Афсус…чолимдан эмасмикан, икки йилдан бери шу аҳвол, сизга ўқитганим учун айбга буюрманг, телефонимга келган ҳар бир смсни, чолимдан бўлишига умид қиламан-да… -дейдилар ғамгин тортиб.
— Бу ёғи қизиқ бўлдию, ҳали шу ёшда сизни ташлаб кетганмилар?
— Ҳа, ташлаб кетганлар.
— Эҳ аттанг, хойнаҳой ёшгина жувонга ошиқ бўлиб қолгандирларда.
— Шундай бўлгани яхшиди-я, ҳар тугул кўриб турардим.
— Унда нима бўлмаса – дея сўрадим қизиқишимни яшира олмай.
Кўзларидан чиққан икки томчи ёшни румолнинг учи билан артиб жавоб бердилар:
— Бу оламда ёлғиз ўзимни ташлаб, эрта кетиб қолдилар-да тушмагур…
Юрагим ачишиб кетди…
Ўттиз қирқ йил бир ёстиққа бош қўйиб, ҳаётнинг аччиқ чучукларини биргалашиб енгиб келган инсонлардан бири, жуфтини ёлғиз ташлаб бу дунёни тарк этса, иккинчи ярмига ҳар бир кун ва кези келганда ҳар бир соат жуда оғир кечса керак.
Яхши ҳамки улар учун набиралар яратилган, улар билан ҳеч бўлмаганда бир муддут овуниб турадилар-да.
Онаҳон манзилга келиб машнамдан тушар эканлар, узоқ дуо қилдилар.
Дуонинг орасида «Аёлингиз билан қўша қаринглар, болам» деганларида менинг ҳам кўзларим ёшланиб кетганлиги пайқадим…
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@bilishdan_baxtiyormiz
@muxtar_media
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
УЧ ТУП БУҒДОЙ. (Воқеий ҳикоя)
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Ахийри, бир куни елкаларда сўнгги йўлдан ўтмоқ муқаррар. Ўша чўбин от ортида ҳамма бўзлаб қолди, фарзандлар, боғлар, эзгу ишлар, яхши номлар қолди, армон ва абадий соғинч қолди. Ёшини яшаган, ошини ошаган мўйсафид бободан, сочлари оппоқ момодан қоладигани ана шулар эди. Аммо ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган ёшгина онаизор, эндигина ўғил-қизи атак-чечак бўлган ёшгина ота қазо қилса-чи? Тоғлар кўтаролмаган азалий мотам қаватида тоғлардай буюк муаммолар қоларкан… Водариғ!..
Ўттиз яшар қизини тупроққа қўйган Рисолат кампир етти букилиб қолди. Бандайи мўмин эканки, кўнди, кўнмай ҳам иложи қанча!? Ой ўтди, йил ўтди, куёви бош-учини йўқотган, иккала етимнинг кир-чири, ош-нони бор. Кампиршода буларнинг уддасидан чиқадиган куч-мадор қани?
Рисолат хола ўзи ҳаракатга тушди, кўрпа-тўшак қавиди, йиғлаб-сиқтаб юриб куёвини ўзи уйлантирди. Раҳматли қизидан қолган рўзғорни, қулф-калитни кундош-келиннинг қўлига берди.
– Етимларимни – сизга, сизни – Худога топширдим, – деб дуо қилди, хайрлашди.
Бир ҳафта ўтиб-ўтгани йўқ, кампир энди намозини ўқиб бўлувди, каллайи саҳарда эшик тақиллайверди. Чиқиб қараса, тўққиз яшар Тошпўлат, кўзлари жиққа ёш, ранг-рўйи, уст-боши бир аҳволда.
– Эна, жон эна, шу ерда сиз билан юраверай.
– Ие, отанг нима дейди? Энди онанг ҳам бор-ку, болам.
– Жон эна…
Рисолат хола бошига докасини ташлаб, набирасининг қўлидан етаклади ва изига қайтарди. Кароматнинг кундоши тил учида салом бериб, дурустроқ пеш келгани йўқ.
– Бола экан-да, қизим, бу ҳали новда, эгиб олса бўлади, аммо секин-аста, тез кирсангиз синиб қолади. Иннайкейин, сал эркароқ, раҳматли онаси… – кампирнинг оғзидаги-оғзидаги, бўғзидаги-бўғзида қолаверди.
– Қизингизни мен ўлдирибманми, а?
– Йўқ, унақамас, Худонинг буйруғи-да, жон болам, – мотамзада она қаҳрини ҳам, кўз ёшларини ҳам сиртига чиқаргани йўқ. – Етим боққанга жаннатнинг етти эшиги очиқ дейишади, шунинг учун…
Кампир кўп гапларни ўртага солди, ётиғи билан тушунтирди. Натижа шу бўлдики, бириси куни тонг чоғи қўйларга ҳашак солгани борса, Тошпўлат сомонхонада қунишиб ётибди, ўрнидан тура солиб, бувисининг этагига ёпишди:
– Жон эна, мени қувламанг…
Сал кунда етти яшар Лобарой ҳам йиғлаб кириб келди. Нима қилсин, ҳайдаб солсинми? Боз устига ҳафта ўтди, ойлар ўтдики, икки норасиданинг ортидан биров истаб келгани йўқ. Рисолат хола ҳам, унинг икки қиздан кейинги ёлғиз ўғли Жамолхон домла ҳам икковини қанотлари остига олишди.
Рост гап: етим юмалаб кунини кўраркан, бироқ кетганнинг келиши, кетмонланганнинг келмаслиги ҳам аниқ. Алқисса, тенгини топиб, аввалига Лобаройни узатдилар. Сўнгроқ Жамолхон домла яна жиян тўй қилди, Рисолат момо невара келин туширди, йил ўтгач, эвараси Элёрни бешикка белади. Бир оқшом ўғлига мунғайиб қаради:
– Тошнинг уйи йўқ-да, болам, битта ўғли ҳадемай иккита, кейин учта бўлади. Мендан сўнг…
– Манави ҳайҳотдай ҳовли-чи, ойи?
– Ахир, бу сеники-да, дадангдан қолган...
– Ие, – кулимсиради муаллим, – отамдан қолган бўлса, мендан қолмайдими? Уни мен қаёққаям кўтариб кетардим? Гап мундоқ, ойижон, менга ука туғиб бермовдингиз, шу Тошпўлат сизнинг ўғлингиз, менинг қиёматли укам-да.
Серфарзанд тоға отамерос ҳовлисини шартта иккига бўлди-да, тенг ярмисини жиянига хатлаб берди. Бугинамас, ўзи қозиқ қоқиб, ўзи режа тортди, ўғиллари лой қорди, Тошпўлат ёғоч-тош келтирди, сал кунда ғоз тўшидай оппоқ уй-даҳлиз битди, гўё қуёшга қараб кулиб турарди. Етимдан кўнгли тинган момо йиғлаб дуо қилди:
– Тупроқ олсангиз – олтин бўлсин, болаларим!
Дунё деганлари кўҳна чархпалак. Тошпўлатнинг қўли пул кўрди, машинали бўлди, сиртдан ўқиб, олий маълумот олди, тўйлар қилди. Жамолхон домла эса қартайди, уч ўғилдан лоақал бирортасига ҳарчанд уй-жой қилай дейдики, қурби етмайди. Бир куни жиян унинг эшигини тақиллатди.
– Юринг, тоға.
– Қаёққа?
– Ҳовли кўргани борамиз.
– Ие, уйинг бор-ку, ука...
Гапнинг пўсткалласи шуки, жиян данғиллама коттеж сотиб олганди, бобомерос ҳовлисининг калитини эса мўйсафид муаллимга топшираркан, унинг қўлларини ўпди:
– Бир вақтлар мана шу қўллар мендай бир етимчанинг манглайини силаганди, энди навбат меники, йўқ деманг, тоғажон...
Аллоҳнинг адолати.
Ривоятларга кўра, бир куни Мусо (а.с.):
– Аллоҳим, баъзи инсонлар золимларнинг зулми жазосиз қолаверади, деб ҳисоблайди, – дедилар. – Ҳолбуки, Сенинг адолатинг муҳаққақ юзага чиқади, золим зулмининг жавобини, албатта, олади. Менга шундай ўрнак кўрсатки, уни эшитган кишилар зулм ва ҳақсизлик қилишдан тийилсин. Қилган ишига жазо тайин эканини билсин.
У зот (а.с.)га шундай жавоб бўлди:
– Эй Мусо, саҳрода тўрт йўл кесишган жойдаги дарахт ортига беркиниб, чашма бошида бўладиган воқеаларни кузатсангиз, золим зулмининг жавобини қандай олишини кўрасиз...
Мусо (а.с.) айтилган жойга бориб, дарахтлар орасига беркиндилар. Бир пасдан кейин отлиқ киши келди. Отдан тушиб, елкасидан хуржунини олиб, чашма бўйига ўтирди. Емагини еб, чашма сувидан ичиб, чарчоғи чиққач, отига миниб кетди. Ичида олтинлари бўлган хуржунини эса унутиб қолдирди.
Отлиқдан кейин келган йигит сув ичаркан, чашма бўйидаги хуржунга кўзи тушди. Ичида олтинлар борлигини билди, у ёқ-бу ёққа қараб, ҳеч ким йўқлигини кўргач, хуржунни олиб кетди. Унинг ортидан кўзи ожиз қария келди. Сув ичиб, бир пас дам олиш учун дарахт соясига ўтирди. Шу пайт отлиқ киши қайтиб келди ва хуржунини қидира бошлади. Кўрдики, кекса чолдан бошқа кимса йўқ, демак, хуржунини шу одам беркитган. Ғазаб билан қарияга бақира кетди:
– Тўғрисини айт, хуржунимни қаерга беркитдинг? Тезда пулларимни қайтар, бўлмаса, ўлдираман!..
– Мен кўзи ожиз одам бўлсам, – деди чол, – хуржунингни қаердан биламан?!
Ғазаби қўзиган отлиқ алдаяпти деб ўйлаб, чолни бир уришда ўлдириб қўйди ва отига миниб жўнаб қолди. Воқеаларни кузатиб турган Мусо (а.с.) Аллоҳга нидо қилиб, сўрадилар:
– Парвардигоро, отлиқнинг хуржунини унинг ортидан келган йигит олиб кетди. Жазони эса ундан кейин келган қария олди. Бу ерда адолат қани?
Аллоҳ таолодан шундай хитоб бўлди:
– Эй Мусо! Одамлар шундай – ҳодисаларнинг сиртига қараб хулоса чиқарадилар, ичидаги қадарнинг адолатини эса кўрмайдилар. Чашма бўйидагилар аввалда қилган ишларига жавоб олишди. Яъни, олтинлар солинган хуржунини чашма бошида унутган отлиқ, ўз вақтида қўлида хизмат қилган фақир кишининг ҳақини бермаган. Унинг хуржунини олиб кетган йигит ўша фақир хизматчининг ўғли. Хуржундаги пуллар отасининг ҳақи эди, уларни олиб кетди. Адолат шу тахлит юзага чиқди. Ўлган қария эса осганда осган, кесганда кесган золимлардан эди. Умри зулм қилиш билан ўтган, энг сўнгида отлиқнинг отасини бир мушт уриб ўлдирган, қотиллиги яширин қолди деб ўйлаганди. Ниҳоят куни келиб отлиқ пулини ўғирлаган гумон қилиб, қарияни бир мушт уриб ўлдирди.
Эй Мусо, бандаларимга айтингки, ҳикматини билмаган воқеаларидан норози бўлишмасин. Билсинларки, кишининг кишига қилган зулми жазосиз қолмайди. Бамисоли отлиқ одам ишчисига бермаган ҳақни хуржун тўла олтин билан тўлагани, отасини бир уришда ўлдирган кишини худди ўшандай ўлдиргани сингари
“Ирфон” тақвимининг 2011 йил, 1-сонидан олинди.
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@bilishdan_baxtiyormiz
@muxtar_media
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
✒️ Такдир хукми..
Хаётда яшаркансиз дафтарларда ёзилмас конунлари борки амал килмай саодатга эришиб булмас. Кунглида не нияти борки чин кунгил бн Аллохга ёлвориб сураса тилагини бераркан.. Алхамдулиллах шукур..
Бундан 3 йил аввал худди шундай хузурли Мохи Ромазон ойи эди, тонглар бирида сахарлик килиб утирсам телефоним кунгироги чалинди. Мусофирликда булганлар биладилар .. Кули ишдаю, у'й фикру хаёли ватанда..бола чака хаёли бн банд...
Аллохимга беадад шукур берган неьматлари учун..хамиша шукурдаман Алхамдулиллах ..4 кизни тугиб, тарбиялаб жойларига узатишни узи булмайди. Дадаси еру кукка ишонмай кизалокларини "онам"лаб устирдилар. Киз качонки борган жойида бахтини топса ота она хотиржам..
Лекин..лекин улар такдиригаям факат киз фарзандлар куриш ёзилган булсачи ..?
Кунгирок иккинчи кизимдан эди.. 3 ёшли кизалоги бор . Кейинги хомиладорлик олдидан куёв шарт куйган.. Бунисиям киз булса ажрашамиз!!!
-Аяжон... мени яшагим келмай колди, уйга обкетинглар...кизим хунибийрон йигларди..
Шошма кизим.. Кани "боламга" берчи телни..
- киска салом алик..ва мен гап бошладим,
-Болажоним... Аллохни килган ишларига бизни аралашувимиз, хукмига карши боришимиз бекор.. берган неьматларига факат шукур килмогимиз керак..
Мен хам хохлардим.... Катор угиллар тугишни.. Бергувчи Роббим бизга факат кизлар беришини хохлабди инкоримиз йук..рози булдик.. Кизларим ортидан ёмонлик курмадик.. Инша Аллох яна Узини ваьдаси бор..3 кизми.. 2 кизми.. 1 кизними тугиб, исломий тарбиялаб жойига узатганларга Жаннат ваьдаси бор жоним болам.
Майли розиман, яна бир бор кутайлик.. Сиз угил хохлабсиз жон болам.. Бу гал хам киз булса "уччаловиниям" роддомдан тугри уйга обкетаман.менга канча булса оз.. Кизларими жонимдан хам яхши кураман.. яна бир имкон беринг жон болам.....
Кузаларим тула ёш..ичим тула дардли нола бн жойнамозга утирдим.. Билмадим неча бор.. билмадим неча такрор такрор илтижолар.. Факат сураганим эй Яратгучим.. Узинг тузган такдирни узинг ислох кил..хеч бандангни аро йулда сарсону ноумид куймагин..
Алхамдулиллах, узига бехисоб шукур. Келаси йил Ромазон ойи тугаб, хайит куни тонгда суюнчилаб куёв бола кириб келди..
-Угил берди Она..угил невара муборак бўлсин...хамма хурсанд.. хамма йиглаган..
мен сокингина яна жойнамозга утириб шукрона намози укидим.Узинг билгучи.. Узинга хаммаси осон.. Ва ваьдасига содик ягона зот узингсан Роббим ..бу кунгача ичимдан утгани факат Яратгану узимга аён.. Аллохим хеч бир бандасини фарзанд неьматидан бебахра куймасин. Мен учун угилми кизми фарки йук. Факат..
факат баъзи инсонларга озгина идрокниям дариг тутмасин.. Ягона тилагим шу.
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@bilishdan_baxtiyormiz
@muxtar_media
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
Aёллардаги рашкнинг бир қанча сабаблари бор, энг кўп учрайдиганлари...
Худбинлик.
Аксарият, аёллар ўзинимас эрининг эътиборини қизғанади. Қанча кўп эътибор кўрса, зиқналиги шунча ортади. Эридан кўрган меҳрни бошқа аёлга раво кўрмайди. Фақат ўзимга бўлсин, дейди. Бу худбинликдан бошқа нарсамас.
Ҳасад.
Ҳасадчига қонун йўқ. Дўстга ҳам душманга ҳам бир хилда куяди. Кундошжоннинг ҳам ҳурсандчилик қилишига чидамайди. Буни рашк дея ҳаспўшлайди.
Манманлик.
Такаббурлик қонига сингиб кетган, болалигидан айтгани айтган бўлиб, талтайиб улғайган аёллар ўзларига ортиқча бино қўйиб юборадилар. Айнан шунинг ҳисобига манмансираб, ўзларидан бошқа барча аёлларга паст назарда қарайдилар. Жамийки яхши нарсаларга фақатгина ўзларини ҳақли деб ҳисоблайдилар. Бошқа аёлларга кўрсатилган эҳтиром қайси эркак томонидан содир этилишидан қатъий назар қизғаниб, жиғибийрон бўладилар.
Рашк - севги аломати эмас!
Инсониятда севса рашк қилади, деган тушунча бор. Бу фикр ўзини тўлақонли оқламайди. Аксинча, кимнидир чинакамига сева олган аёлда рашк туйғуси бўлмайди. Муаллифи эсимда йўқ. Бир файласуф айтганаканлар. Рашкнинг 1% муҳаббат, қолган 99%и худбинлик, деб. Яна бошқа руҳшунос, аёллар севмайдиган эрларини ҳам рашк қиладилар, деган фикрни билдирган. Ҳақиқатан, ҳаётда бунақа ҳолатлар кўп учрайди.
Севмасдан рашк қилиш эса, манманлик далолатидир. Шу фикрлар севган аёл қизғанади, деган иборанинг 100% тўғри эмаслигига исбот бўла олади. Чунки Аллоҳ ризоси учун холис севган аёл эрининг истакларига қарши бормайди. Унга дунёдаги энг яхши нарсаларни илинади. Жумладан яхши аёлларни ҳам...
Ишончсизлик.
Бу рашк бобидаги энг кўп учрайдиган ҳолат. Ўзидан кўнгли тўлмайдиган, ўзига нисбатан ишончсиз аёлларда рашк аламлироқ кечади. Бунга ташқи кўриниш ёки ёшнинг мутлақо аҳамияти йўқ. Ўз-ўзига ишончни муттасил мукаммалликка интилиш ва уддалаш орқали қўлга киритиб, азобли рашк устидан ғалаба қозониш мумкин. Аёл ўзида ҳар жиҳатдан ишончни ўзлаштирган бўлса, ҳеч қачон қандайдир рақиба пайдо бўлиб қолишидан чўчимайди. Ва рашк ҳисси чекиниб даф бўлади.
Етук тушунча ва кенг дунёқарашга эга аёллар суюклиси кимнидир ёқтириб қолса ҳам, "томи қийшайиб" , ўзини йўқотмайди, бу нарсага табиий ҳолдек, яъни Аллоҳнинг қазоси деб қарайди.
Бир нарса аниқки, "биз ўзимизни инсоний муҳаббатга қанчалар кўп муносиб кўрсак, рашк шу қадар изтиробли бўлади".
Бандаси муҳаббатидан "заррача умиди бўлмаган аёлни рашк безовта қилмайди".
Рашк ҳаммада бўлиши мумкин бироқ шу сабаблар меъёрдан ошган инсонларда "ёнғин" кучлироқ бўлади.
Опа-сингилларимга савол: холис, ҳаққоний жавобни фақат ўзингизга беринг.
Сиз ўзингиздаги қайси иллатни рашкнинг панасига беркитиб, ўзингизни оқлашга йўл қидирасиз?!
Ўзингизни нима деб оқласангиз ҳам фойдасиз. Роббисига муҳаббатли, Яратувчисининг розилиги, охират ғамини олий ўринга қўювчи муслималар учун рашк туйғуси ва унинг ортидан келадиган хархашаю - дилхираликлар ўта майдакашлик саналади. Ёлғон дунё фитнасига алданиб, ўзингизга жабр қилманг🌹
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@bilishdan_baxtiyormiz
@muxtar_media
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев