ОНА МЕҲРИ...
Ривоят қилишларича, бир подшоҳ ёши анчага бориб қолганда ўғил кўрибди. Лекин хотини вафот этиб, фарзанди касалманд бўлиб қолибди. Мамлакатнинг ҳеч бир табиби шаҳзодани даволай олмабди.
Шаҳзоданинг ичи, тиши, қулоғи ва кўзи оғрир эди. Подшоҳ амир ва амалдорларга фармон берибди:
— Шундай табиб чақирингларки, у ўғлимнинг дардига шифо топсин.
Ваҳимага тушган давлат арконлари зўр табиб қидириб юриб, бир чўлга кетиб қолибди. Ярим тунда бир чўпоннинг уйида меҳмон бўлишибди.
Меҳмондорчилик пайтида улар чўпонга подшоҳнинг амр-фармонини айтиб, ғам-андуҳ чекишибди. Даҳлизда боласини эмизиб турган чўпоннинг хотини уларнинг гапини эшитиб қолибди. У эрини чақириб, бир шиша суюқлик берибди ва дебди:
— Мана бу дорини уларга беринг, шаҳзодага ярим қошиқдан ичиришсин, кўзига суртиб, қулоғига икки томчидан томизишсин.
Вазир шишадаги дорини ноумид бўлиб олибди ва ҳамроҳлари билан сарой томон жўнабди. Вазир бориб, подшоҳга бўлган воқеани айтибди.
Подшоҳнинг жаҳли чиқиб, тутақиб кетибди:
— Бу дорига ишонмайман. Борди-ю, ўғлимга бир нима бўлса, мен уни қатл эттираман. Чопарлар бориб, чўпоннинг хотинини саройга олиб келишибди. У уч кун шишадаги дори билан шаҳзодани даволабди. Унинг ичи ҳам, қулоғи ҳам, кўзи ва тишлари ҳам тузалиб, ўзи дармонга кирибди. Подшоҳ ўғлининг тузалганини кўриб, хурсандчиликдан боши осмонга етибди.
— Мен сени нима билан рози қилай? — дебди у чўпоннинг хотинига. — Мол-дунё берайми, ё қаср қуриб берайми?
Чўпоннинг хотини заҳархандалик билан жавоб берибди:
— Менга мол-дунё ҳам, шоҳона қаср ҳам керак эмас, она ҳеч қачон ўз сутини сотмайди.
Оқила хотиннинг бу гапларига қойил қолган подшоҳ унинг пойига эгилиб, таъзим қилибди.
Подшоҳлар онага эгилиб таъзим қилганда, фарзандлар онасини ардоқлаб бошига кўтариб юришга бурчлидир. Она-онамизни эъзозлаб яшайлик. Ота-онага кўрсатилган меҳр ва эҳтиромнинг, албатта, мукофоти бўлади. Онасини йиғлатганни ҳеч ким ҳеч қачон кечирмайди. Шуни унутманг!
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@bilishdan_baxtiyormiz
@muxtar_media
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
“Хайрлиси“ номли бир йўл бор...
Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир... Роббим ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин...
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@bilishdan_baxtiyormiz
@muxtar_media
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
Истиғфор самараси
Бир киши уйида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:
“Ҳар сафар аёлимга қўполлик қилганимда ёки иккимизнинг ўртамизда келишмовчилик, муаммо келиб чиқса, ғазабим босилиши учун уйдан ташқарига чиқишга ҳаракат қиламан. Аллоҳга қасамки, уйимнинг эшигидан узоқлашмасимдан турибоқ қалбимда ортга қайтиб, аёлимдан узр сўраб, бир-биримизни рози қилишга кучли истак пайдо бўлади. Бир куни мана шу ҳолатни аёлимга айтиб бердим. Шунда у: “Нега шундай бўлишини биласизми?” деб сўради. “Нега?” дедим. У: “Хонадан чиқишингиз биланоқ истиғфорга киришаман. Тўхтамай истиғфор айтавераман. Бироз вақт ўтиб сиз қайтиб келасиз, кейин бир-биримизни рози қилишга киришиб кетамиз” деб жавоб берди.
Ҳа, азизлар, бу бежизга эмас.Бу истиғфорнинг натижасидир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:
وَمَا كَانَ اللّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ
“Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас” (Анфол сураси, 33-оят)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев