Бир қишлоқнинг кекса айилчиси (эшакнинг «эгари»ни ясовчи уста) омонатини Ҳаққа топширди. Бундан қувонган эшаклар қишлоқ майдонига тўпланиб, байрам бошладилар. Эшакларнинг бири бу ҳолга узоқдан ҳайрон қараб турган қари бир эшакни кўриб қолиб, унинг олдига борди ва:
— Сизнинг ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ, шекилли. Айилчи уста ўлди, — деди. Ёши катта эшак пинагини ҳам бузмади.
— Ўлган бўлса, нима бўпти! Шунга байрам қилиш керакми? — деди.
— Ие, нега байрам қилмайлик? — деди ёш эшак ҳайратланиб. — Энди сиртимизга эгар урадиган йўқ. Бундан буён елкамиз яғир бўлмайди. Озодмиз энди!
— Тавба-тавба! Озод эмишлар! — киноя билан кулди қари эшак. Кейин бошини маҳзунлик билан сарак-сарак қилиб, деди: — Ҳеч эсингиз кирмас экан-да! Ўлган уста ҳарқалай ҳар биримизнинг ўлчовимизни биларди, бизга сиртимизни яра-чақа қилмайдиган, ўзимизга мос айиллар ясаб берарди. Эрта-индин унинг ўрнига бошқа бир эгар-жабдуқчининг келиши аниқ. У то бизнинг ўлчовларимизни тўғри олишни ўрганмагунигача сиртимиз яра-чақа бўлиб, адабимизни еймиз. Ақлингиз бўлса, эгарчидан эмас, эшакликдан қутулмоқ йўлини ахтаринг. Токи эшаклигингизча қолар экансиз, сизни эгарлайдиган албатта топилади...
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Биз ўйлаётган ўй фикрларимиз ва сўзлаётган сўзларимиздан ташкил топганмиз. Шундай экан фойдаланаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.
«Менга бўлаверади» деманг, «Менга энг яхшиси керак» денг.
«Чарчадим» эмас, «Дам олишим керак» денг.
«Айбдорман» деманг, «Бу менга тажриба бўлди» деб айтинг.
«Вақтим йўқ» эмас, «Кейинроқ бажараман» денг.
«Ҳаракат қиламан» эмас, «Бажара оламан» денг.
«Мен бунга лойиқ эмасман» деманг, «Мен энг яхшиларига лойиқман» денг.
«Ҳаммаси яхши» ни ўрнига, «Менда ҳаммаси зўр» деб айтинг.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media • 4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан;
• 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан;
• 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан;
• қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан...
Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан! Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт!
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Иккита собит нарса бор:
1. Қибла
2. Онанинг қалби
Қолганига кафолат бериб бўлмайди. Ўзгариши мумкин!
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media #qizimga
Қизимга
Бир инсон сендан маслаҳат сўрамаса, ўзингча маслаҳат берма, насиҳат сўрамаса, насиҳат қилма, ахир у одамнинг шароитини билмайсан. Зийрак бўл. Сен билан суҳбат қуришни истамаётган инсоннинг қимматли вақтини олма
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Doim o'tmishdagi xatolar uchun qayg'urish — eng katta xatolardan biridir.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media - Maslahatlarni tomchilab qabul qilamiz, lekin chelaklab beramiz.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media - Yaxshi niyatlar dunyoni o'zgartiradi.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media - Tajriba faqat faoliyat orqali orttiriladi va vaqt bilan mukammallashadi.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media - Faqat o‘z qalbidan kelayotgan haqiqatni tinglaganlargina g‘olib bo‘lishadi.
🖊 #SilvestrStallone
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Бузганча вафо шартини ул жонона,
Тарк айлади — кўнглимни қилиб вайрона.
Деди: «Мени уйқунгда кўрарсан энди!»
Дедим: «Менга сенсиз уйқу бегона!»
✍️ Саъдий Шерозий (Э. Очилов таржимаси)
©️
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Ҳадеб изғимагин хаёлларимда,
Сени таниб оққан сойлар ҳам тинди,
Шодлик ғижимланган, қайғу яримта,
Менинг ўтмишимда сен йўқсан энди!
✍️ Хайрулла Ҳамидов
©️
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Кимнидир йўқотдик, кимнидир топдик,
Кимдандир узоқлаб, ким сари чопдик.
Ҳаёт ўзи – топиш, йўқотиш экан,
Муҳими – ўзингни ҳеч йўқотмаслик!
✍️ Н. Тошматов
©️
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media “Зоҳирбинлар билмас, мусофирмиз биз,
Мусулмон бўлгали келганмиз Ерга.
Билмаслар, тасаввур этмаслар ҳаргиз,
Айрилиқлар ичра биргамиз, бирга“
✍️ Нодира Афоқова
©️
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Ибни Аббос остин-устун қилди ўйимни -
Бир ўгитки, таъсир этмиш саҳобаларга:
"Ота-онанг ҳузурида қоқма кийимни,
Оқ бўлғайсан магар чанги тегса аларга!"
✍️ Хайрулла Ҳамидов
©
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Қалбимда баҳор йўқ, кўзларимда куз,
Юрагим совқотган, нигоҳларим муз.
Ёниқ юрак билан яралган эдим,
Ҳаёт йўлларида совидим. Афсус...
© Комила НОСИРОВА |
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Замонавий ўлчам
Сўрар кексайган ношир:
– Бу достонинг неча байт?
Кеккайиб дер
Ёш шоир:
– Уч юз ўттиз мегобайт! 💽
✍️ Анвар Обиджон
©
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Нурли ўтмишларим.Қумсайман нечун –
Оҳ, илм ҳаммага етарли бўлган:
Ҳаттоки олимнинг аёли учун
Китоб кундошдан-да хатарли бўлган 😊
© Хайрулла Ҳамидов |
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Юлдуз бўлгим келди, ой бўлгим келди,
Ажру савобларга бой бўлгим келди.
Камтарлик бобида пиёлада совиб,
Унитилиб қолган чой бўлгим келди.
✍️ Гулзебо Иброҳимова
©️
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Жуда бахтли бўлсанг, битта ёрдирсан,
Жуда кучли бўлсанг, битта нордирсан,
Жуда буюк бўлсанг, демак, одамсан,
Жуда азиз бўлсанг, бир мозордирсан.
✍ Асқар Маҳкам
©
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Сўз― забаржад,
Сўз ―гавҳар, олтин,
Заргарликнинг машаққати кўп.
Сўзни байтга қадашдан олдин
Кафтингга қўй, тўйиб қара, ўп!
© Эркин Воҳидов |
Куйдим бу кун ишқ оташин озорида
Битта кўнгил топмадим ишқ бозорида
Бахтиёрлар дунёсидан безиб кетдим
Жой бормикин айрилганлар мозорида?
✍️ Илясов Аъзамжон ( Мозий Мирзо)
©
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Англадим, нотекис экан бу ҳаёт,
Кўнглим, қилаверма қисматдан арз-дод.
Сенинг мартабангни камситган нарса,
Унутма, кимгадир — орзу, мукофот.
✍️ Мирпўлат Мирзо
©
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media ENTSCHULDING (Немисчада "кечиринг" дегани)
Келишмай турибди шу сўзга тилим,
Қанча уринмайин,
Қанча қилмай ёд.
Биргина шу сўзни айтмаслик учун
Хато қилмас эдим умрбод
✍️Хосият РУСТАМОВА
©
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Шогирд сўрди: – Қай бири азиз,
Дўстми ёки қариндош-жигар?
Устоз жавоб берди: – Шубҳасиз,
Қариндош! У дўст бўлса агар.
✍️ Эркин Воҳидов
©
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Биласанми тилинг недур оғизда,
Ақл хонасига калит доимо!
Эшик ёпиқ бўлса билиб бўлмайди,
Хона ичра девми, фариштами ё!
© Ибн Камолпошшо |
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Занғар
Иймонинг дарз кетган пасткашсан бунча,
Илму-ҳунарларинг ишинг битгунча.
Тоға дейишга ҳам тайёрсан ҳарни,
Воажаб эшагинг сувдан ўтгунча.
✍️ Шерзод Комил Халил
©️
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев