“ИНСОНИЙЛИК БУЮК МАРТАБА”
Американинг энг таниқли ва машҳур телебошловчиси Опра Уинфрининг пенсияга чиқиши муносабати билан футбол стадионида унинг шарафига фестиваль ташкил этилади. Бунинг боиси бу аёл 25 йил давомида ҳеч кимга билдиримасдан 65 000 камбағал инсонган ёрдам бериб келган. У хайри-эҳсон қилиш фаолиятини шундай ташкил этганки – ундан жамоатчилик хабар топмаган.
Стадионга унинг эҳсонидан баҳраманд бўлган минглаб одамлар келади. Улар орасида Гарвард университетининг беш нафар профессори ҳам бор эди. Профессорлардан бири ҳамкасблари номидан шундай деган эди: “ Опра хонимнинг кўзга кўринмас ёрдам қўли бўлмаганида эди, биз ҳозир мутлақо бошқа жойда бўлар эдик...”
Бир инсон 65 000 одамнинг тақдирини ўзгартира оладими? Яна, боз устига ҳеч кимга кўз-кўз қилмасдан, бировга сездирмасдан? Бу саволга буюк файласуф Суқрот сўзлари жавоб бўлади назаримизда: “Инсонийлик – бу дин эмас. Инсонийлик – бу фақат айрим одамлар эришадиган буюк мартабадир”.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media “БАРАЧАМИЗ ТАҚДИР КУЙИГА ЎЙНАМОҚДАМИЗ”
Ҳамма нарсанинг бошланиши ва охири бизнинг ихтиёримиздан ташқарида бўлган куч томонидан аввалдан белгилаб қўйилган – бу тақдир. Бу қисмат оддий ҳашортдан тортиб, то юлдузларгача тааллуқли.
Одамлар, ўсимликлар ёки космик чанг – барчаси биздан олисда тақдир мусиқа асбобини чаладиган зотнинг сирли мусиқасига ўйнайди.
Мен бахтли инсонман, чунки менга ҳеч кимдан ҳеч нарсанинг кераги йўқ. Мени пул қизиқтирмайди. Қимматбаҳо безаклар, мартабалар ёки имтиёзларнинг мен учун зарра аҳамияти йўқ. Мен мақтовларга муккасидан кетадиган одам ҳам эмасман. Мен ҳеч нарсага муҳтож эмасман. Чинакам бахтли инсон бугунги кунидан шунчалик мамнунки, шу боис уни келажак сира ҳам хавотирга солмайди.
Альберт ЭЙНШТЕЙН, Нобель мукофоти лауреати, физика назариётчиси
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media ****
Бутун коинот бир-бирига меҳр-муҳаббат риштаси билан боғлангандир.
Меҳр улашишни ўрган!
У муҳаббатнинг барчасига
қалбингда жой борлигини,кўнглинг англаб етсин!
Муҳаббатсиз инсондан дунё қўрқади, буни унутма!
Мавлоно Румий.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media "Агар сут ивитилса, қатиққа айланади. Қатиқ сутдан кўра кўпроқ истеъмол қилинади. Кейин қатиқдан пишлоқ олинади. Пишлоқ сут ва қатиқдан кўра қимматроқ.
Агар узум шарбати ачитилса, шароб ҳосил бўлади. Шароб узумга нисбатан қимматроқ.
Одам хато қилгани учун ёмон бўлиб қолмайди, балки хатолар туфайли унинг ҳаётий тажрибалари ортади.
Христофор Колумб денгизда адашиб қолиб, мутлақо янги қитъани кашф қилди. Александр Флеминг тажрибада хатога йўл қўйди ва пенициллинни ихтиро қилди.
Шундай экан, хатоларингизни ўйлаб сиқилманг. Бу билан мукаммал инсон бўлолмайсиз. Балки хатолардан ўрганиш орқали мукаммалликка эришилади"...
Alisher Shoyimov таржимаси.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев