Ичиб олиб хар куни уйида жанжал кўтарадиган ва вақт ўтиб қаттиқ оғриб ётиб қолган бир ароқхўр алкашнинг ўғли онасига қараб айтди:
- Ойижон, мен катта бўлсам жудаям кўп (ароқ) ича оладиган кучли йигит бўламан!
Бу гапдан қўрқиб кетган она, кўзлари ола кула бўлиб фарзандидан сўради:
- Нималар деяпсан болам?
Бола:
- Агар бутун дунё ароқларини ичиб юбора оладиган йигитга айлансам, фарзанди бор бошқа дадалар ичмайди. Ва хеч бўлмаса уларнинг дадаси ичкиликдан касал бўлмайди! Тўғрими ойижон?
Она бу гапдан маюс тортиб, деворга суяниб қолди.
Касалликдан қийналиб нариги хонада ётган ота бу гапни эшитиб, жимгина йиғларди...
Афсуланарли ва ачинарли ибрат...🕊
Kanalga obuna bo‘ling va yaqinlaringizga ham ulashing! https://telegram.me/joinchat/AAAAAExQUBqU2phXMrYeKA
https://www.youtube.com/channel/UCiC6u8R0m0vLMwr-pKCFG5g
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев