Предыдущая публикация
Учраштирмас Номус, Ҳаё, Ор.
Икки КЎНГИЛ Согинчдан бедор,
Узокларда,Узоклардамиз...
🍃🌸🍃
Иккови хам кайсар Кўнгиллар,
Икки ёкда пайсал Кўнгиллар.
Унутолмас бир-бирин улар,
Йироқларда, Йироқлардамиз...
🍃🌸🍃
Севги сўзин айтолмас бу тил,
Кайдан айтсин, ахир банд у дил.
Шуни тушун, эй кайсар КЎНГИЛ,
Фироқларда, Фироқлардамиз...
🍃🌸🍃
Бир-бирларин кўкдан излашиб,
Ойга бокиб, жим-жим сўзлашиб.
Икки Ҳаёл кетар чирмашиб,
Титроқларда, Титроқлардамиз...
🍃🌸🍃
Кутаверар бу кўзлар толмай,
Ёшларини ҳеч тия олмай
Кутамизу, етиша олмай,
Қийноқларда, қийноклардамиз..
🍃🌸🍃
Бу сўзларим тушунар дарддош,
Севишганлар бўлмас бағритош.
Кўришгунча етарми бардош,
Узокдамиз, Узоқлардамиз...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Унсиз қалблар туташди шу чоғ
Билмай менинг кўнглим ўғирлаб
Аста секин жилмайиб қўйдинг
Энди эса фироқлардамиз
Севги ўтин солдик дилларга
Алангаси осмонни тутди
Ҳаё сақлаб , оримиз сақлаб
Кутдик қанча висол чоғимиз
################$$$$$$$$
Энди кутсак бир биримизни
Осмон тушиб қучмасми ерни
Юлдузлари маъюс йиғлашиб
Қаро этар ёрқин кундузни
Кел ёнимга халиям кечмас
Кўз ўнгимдан суратинг ўчмас
Биздек хечким сабрла кутмас
Мендек сени хеч ким соғинмас
Балки ўзга бизни тушунмас
Йироқлардамиз -- истак бўлса жудаям яқин
Фироқлардамиз -- ўртада сукунат жимлик
Титроқлардамиз -- севамизу бир биримиз аммо учрашмадик
Сўроқлардамиз -- бир биримизни билсакда , севсакда айтмай яшадик
Яқинлашиш хаммасининг давоси дейишади