КЕТАР БЎЛСАМ.....
Кетар бўлсам тасодифан хаётингдан
Аламларинг юрагингни ўймайдими...?
Кундузларинг қолиб зулмат қучогида
Дилинг нафрат оташида куймайдими...?
Осмонингда ойни излаб юлдузларинг
Хасратларда алам ёшин тўкмайдими...?
Кетар бўлсам дилинг тўла ўкинчларинг
Армонларинг энди қаддинг букмайдими...?
Кетар бўлсам бир сўз демай хаётингдан
Дунёларинг остин устин бўлмайдими...?
Хеч кетмасам кўз ўнгингдан хаёлингдан
Кўзларингга аччиқ ёшлар тўлмайдими...?
Кетиб қолсам кечалари багринг ёниб
Оппоқ болиш бошгинангга ботмайдими...?
Энди жоним минг азобдан дилинг тониб
Тунлар азоб тонгларинг хеч отмайдими...?
Кетар бўлсам тасодифан бахор фаслинг
Вайрон бўлиб хазонларга тўлмайдими...?
Телбаларча мени севган ошиқ дилинг
Ёлгизликнинг азобига кўнмайдими....?
Хотирангда энди ўчмас излар қолар...!
Нигохингда кулиб турган кўзлар қолар!
Юрагингда энди мажрух хислар қолар!
Тасодифан сени ташлаб кетар бўлсам...!
...ўткинчи дунё.....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7
Нима учун муаллифини кўрсатмайсиз?