Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа киши жаннат аҳлидир:
1. Адолатли подшоҳ;
2. Қариндошлари ва мусулмон биродарларига раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши;
3. Болалари кўп ва ўзи муҳтож бўлсада тиланчилик қилмайдиган киши»
Муслим ривояти
(Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_214
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Адолатли бўлган (бошлиқ)лар учун Аллоҳ ҳузурида нурдан бўлган минбарлар бордир»
Муслим ривояти
#Ҳадис_215
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шаҳидларнинг олган қарзидан ўзга ҳар қандай гуноҳи мағфират қилинади»
Муслим ривояти
#Ҳадис_216
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимки менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафилдурман...»
Абу Довуд ривояти
(Савбон розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_217
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминнинг жони қарзи туфайли муаллақ (осилган) ҳолда қолади. Қачон қарзи узилса, у қутилади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_218
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким қарзини тўлашга қурби етмаган кишига тўлаши учун муҳлат берса ёки кечиб юборса, Аллоҳ таоло бирор соя йўқ кунда (қиёмат кунида) Аршдаги Ўз сояси ила соялантиради»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_219
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким одамларнинг молларини (қарзга) олиб, уни адо этишни ирода қилса, Аллоҳ ундан (ёрдами ила) адо этади. Ким йўқ қилишни ният қилиб олса, Аллоҳ уни йўқ қилади»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_220
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳнинг неъматларини гапириш шукр қилиш, уни тарк қилиш куфрони неъматдир. Ким оз нарсага шукр қилмаса, кўпига ҳам шукр қилмайди...»
Имом Байҳақий ривояти#Ҳадис_205
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ рози бўладиган кимса бўла туриб, (уни ўрнига) жўрасини лавозимга тайинлаган одам Аллоҳга, унинг Росулига ва барча мўминларга хиёнат қилган бўлади»
Ҳоким ривояти
#Ҳадис_206
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким Аллоҳ ва Расулини яхши кўришни ёки Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришларини истаса, сўзлаганида рост сўзласин, омонат берилса уни адо этсин, қўшнисига яхши қўшничилик қилсин»
Байҳақий ривояти
(Абдурраҳмон ибн Аби Қурод розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_207
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради»
Ибн Можа ривояти
#Ҳадис_208
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Омонат ризқни жалб қилса, хиёнат камбағалликни жалб қилади»
Дайламий ривояти
#Ҳадис_209
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ваъда қарздир»
Имом Табароний ривояти
(Али розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_210
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло: «Қиёмат куни Мен уч киши билан хусуматдадирман.
1.Бир киши Менинг номим билан бир кишига аҳд беради-да, кейин хиёнат қилади.
2.Бир киши озод кишини сотиб юбориб, пулини ейди.
3.Яна бир киши ишчини ёллаб ишлатадида, унинг ҳаққини адо этмайди»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_211
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мардикорнинг (иш) ҳаққини унинг териси қуримасидан олдин беринглар»
Ибн Можа ривояти
#Ҳадис_212
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- 10 та раҳмат йўллайди,
- 10 даражага кўтаради,
- 10 та ҳасанот ёзади,
- 10 та хатосини ўчиради».
Насоий, Табароний, Баззор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 19