🔹 Алқама розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Абдуллоҳ ҳусн учун игна бирлан аломатлар чизувчи, қош терувчи ва тишлар орасини кенгайтирувчи аёлларни, яъни Аллоҳ таоло яратган аъзоларни ўзгартирувчи аёлларни лаънатладилар. Шунда Умму Яъқуб: «Бу қандай гап бўлди?!» — дедилар. Абдуллоҳ: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан
ҳамда Аллоҳ таолонинг Китобида лаънатланганларни нечун мен лаънатламайин!» — дедилар.
Умму Яъқуб: «Аллоҳ таоло ҳақи, икки лавҳ (ер ва осмон) оралиғидаги жамики ёзувларни ўқиб ҳам бундай гапни тополмадим!» — деди. Абдуллоҳ: «Аллоҳ таоло ҳақи, агар ҳақиқатан ҳам ахтариб кўрганингда эди, «Ва ма атокуму-р-расул фа-хузууҳу ва ма наҳокум анҳу фа-нтаҳуу!»
(«Расулуллоҳ Аллоҳ таолодан сизга нима келтирган эса, барчасини қабул қилингиз ва нимадан қайтарган эса, ундан қайтингиз!»)ни топиб ўқиган бўлар эдинг!» — дедилар».
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев