💢 Эркакларда жинсий совуққонлик: сабаб ва ечим
Эр-хотин муносабатлари яхши бўлиши учун жинсий муносабатларнинг аҳамияти жуда катта. Ҳозирги замон муаммоларидан бири – бу эркакнинг жинсий муносабатларга бўлган эҳтиёжининг пасайишидир.
Бу ҳолат айниқса, ёши 30-40 атрофидаги жуфтликларда кенг тарқалмоқда. Бунга сабаб, айнан бу ёшда эркаклар ишга ёки карера қилишга берилган бўладилар.
👉 @GinikolikMaslaxat 👈
Ҳар бир эркакда жинсий эҳтиёжини қондириш муддатининг ўртача даври бўлади. Бир эркак учун ҳар куни жинсий алоқада бўлиш талаб этилса, бошқа эркакка ҳафтада ёки ойда 1 марта алоқа қилиш етарли бўлади. Бу фактор асосан уларнинг ёшлигидан шаклланиб келган гормонал саломатлигига боғлиқ бўлиб, унга бироз таъсир қилиши мумкин, лекин кескин ўзгартиришнинг иложи йўқ. Яъни жинсий алоқага ойда 1 марта эҳтиёжи мавжуд эркакни табиий равишда ҳар ҳафта алоқа қилишга эҳтиёжини уйғотишнинг иложи йўқ.
👉 @GinikolikMaslaxat 👈
Муҳими шундаки, турмушнинг илк йилларида эркак қанчалик актив ёки пассив бўлса, умр давомида ташқи факторлар таъсир этмаса, бу кўрсаткич атрофдагиларга нисбатан деярли ўзгармайди. Яъни 20 ёшдаги дўстларига нисбатан актив эркак 60 ёшида ўзининг ёшлигига нисбатан пассивроқ бўлгани билан, 60 ёшлик дўстларига нисбатан барибир активроқ бўлади.
Аёлларда эркаклардан фарқли ўлароқ ҳаёт давомида юз берадиган кескин гормонал ўзгаришлар туфайли жинсий эҳтиёж доим ўзгариб туради.
Юқоридан хулоса чиқарадиган бўлсак, эркак турмушнинг илк йилларида активликни кўрсатган бўлиб, бир неча йил ўтгач бирдан жинсий эҳтиёжи пасайиб қолган бўлса, бунга бирон ташқи фактор таъсир қилганлиги аниқ.
👉 @GinikolikMaslaxat 👈
Ташқи факторни излашдан олдин, эркак ҳақиқаттан жинсий алоқада узоқ вақт бўлмаётганига амин бўлиш зарур. Баъзилар турмуш ўртоғига жинсий совуққонлик кўрсатгани билан, жинсий эҳтиёжларини бошқа аёл ёки бошқа усуллар билан қондиришни давом этаётган бўлиши мумкин. Агар ушбу ҳолатга шубҳа бўлмаса, у ҳолда юз бераётган пассивликни сабабини изласа бўлади.
Энг асосий фактор – бу чарчаш
Чарчов ва стресс тўғридан-тўғри эркакнинг жинсий эҳтиёжига таъсир кўрсатади.
👉 @GinikolikMaslaxat 👈
⚜️Эркак иш кунлари камида 8-9 соат ухлашини таъминлаш зарур;
⚜️Дам олиш кунлари кун мобайнида ҳам бир неча марта ухлаш талаб этилади;
⚜️Ишдан келганда, китоб мутоала қилиш, ёқимли телекўрсатув кўриш ёки бошқа бирон бўшаштирадиган ва асабни бузмайдиган фаолият билан шуғулланиш лозим.
Яқин инсонни йўқотиш, қаттиқ руҳий зарба олиш, баъзи жисмоний касалликлар, молиявий ҳолатнинг кескин ўзгариши каби ҳолатлар ҳам жинсий эҳтиёжни қисқа муддатга бўлса ҳам ўзгартириб юборади.
👉 @GinikolikMaslaxat 👈
Кейинги фактор – овқатланиш
Уч ой муддат давомида 2 кунда бир тансиқ овқатлар билан тамадди қилиш зарур. ✔️Бедана тухуми, қўй гўшти, мол гўштидан тайёрланган жаркоб, димлама, ош, манти каби миллий таомлар айни муддао;
✔️Хамир овқат, макарон, нон ва нон маҳсулотлари кабилар миқдорини камайтириш лозим;
✔️Ширинликлардан кўра кўпроқ мева ва сабзавотларни ейиш мақсадга мувофиқ бўлади.
✔️Ёнғоқ, хандон писта, бодом, ер ёнғоқ кабиларни ҳар куни ейиш тавсия этилади.
✔️Туршак ва помидор спермотозоидларнинг миқдори ва сифатига ижобий таъсир кўрсатади.
✔️Сперматозоидларнинг кўпайиши натижасида жинсий эҳтиёж ҳам ортади.
••━❉🌸🔮🌸❉━••
👉 @GinikolikMaslaxat 👈
┄┅অঠই✯🌸🌷🌸✯ইঠঅ┅┄
BU YERGA BOSING
👇👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAETyu7cQaub_dND63A
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев