1. ~ «Қани эди мен ҳам улар билан бўлганимда, УЛУҒ ЗАФАР қозонар эдим...», дейди.»
(Нисо сураси, 73- oят)
2. ~ «У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди..!» дер....»
(Фурқон сураси 27-oят)
3. ~ «Эй воҳ!!! Кошки фалончи (кофир-бадбахт)ни ДЎСТ тутмасам эди...»
(Фурқон сураси 28-oят)
4. ~ «Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга китобим БЕРИЛМАСА эди....»!
(Ал-Ҳаққа сураси 25- oят)
5. ~ «Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик... У кунда, ҳар киши (қўли) тақдим қилган нарсага назар соладир...
Ва кофир «кошки ТУПРОҚ бўлиб кетсам...», –дейдир...»
(Наба сураси 40- oят)
6. ~ «У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир...»
(Фажр сураси 24- oят)
7. ~ «Дўзах устида тўхтатилганларида: «Қани энди (у дунёга) қайтарилсак эди, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармас эдик ва МЎМИНЛАРДАН бўлар эдик..», дейишларини кўрсанг эди...»
(Анъом сураси 27- oят)
8. ~ «Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди...», дерлар..»
(Аҳзоб сураси 66- oят)
... Бу орзуларнинг барчаси вафот қилиб кетганларга тегишли ягона амалга ошира олмаган орзуларидир...
Улар шунга НАДОМАТ чекмоқдалар...
Холбуки биз бу орзуларни барчасини қўлга киритиш имкониятимиз бор!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев