Доим айтиб юриш учун.
Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.)
ривоят қилинади. Бир аъробий
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳа васаллам . ҳузурларига
келиб: «Менга бир калом ўргатинг,
уни айтиб юрай», - деди. Шунда
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам . : «Ла илаҳа
иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка
лаҳ. Аллоҳу акбар кабийро
валҳамду лиллаҳи касийро ва
субҳаналлоҳи роббил ъаламийн,
ла ҳавла ва ла қуввата илла
биллаҳил ъазийзил ҳакийм»ни
ўргатдилар. (Маъноси: «Аллоҳдан
бошқа илоҳ йўқ, У якка-ю ёлғиздир.
Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ жуда
буюк, Аллоҳга чексиз ҳамд бўлсин,
оламлар Рабби Аллоҳ барча айбу
нуқсонлардан покдир, ҳаким ва
азиз бўлган Аллоҳдан ўзгада
ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқ».)
Кейин ҳалиги аъробий: «Эй
Росулуллоҳ, бу айтганларингиз
Роббим учун, мен учун-чи?» - деб
сўради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Унда)
«Аллоҳуммағфир лий варҳамний
ваҳдиний варзуқний», деб айт»,
дедилар (маъноси: «Аллоҳим, мени
мағфират қил, менга раҳм айла,
мени ҳидоят эт, мени ризқлантир».
Имом Муслим ривояти.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев