Предыдущая публикация
дема,
кечиролмасман,
Энди тақдир кечирсин
бизни.
Истасам ҳам унутолмасман,
Унутмасам, майлими сени !
Армон билан яшарман
балки,
Балки, кимга очарман дилни
.
Кўнгил сендан узилса ҳамки,
Унутмасам, майлими сени !
Бўлолмадик бахтли
иккимиз,
Айблаймиз бир-биримизни.
Ўлса ҳамки сарсон ишқимиз,
Унутмасам, майлими сени !
Ўйларимдан кечсам аразлаб,
Ўчиролсам ўша аламни.
Хотирамни бир-бир
вароқлаб,
Унутмасам, майлими сени !
Телбалардек ақлимдан озиб,
Балки севиб яшарман
ғамни.
Лек исмингни кафтимга
ёзиб,
Унутмасам, майлими сени !!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев