ташвишларини
Кетсам...изларимга армон
тўшайсиз.
Мени дунёлардан қизғанган
Бегим,
Мен ҳали кўрмаган тушга
ўхшайсиз.
~Шафтоли шохлари эгилса бир
кеч,
Ифорий шаббода маст этар
шаксиз.
Мени баҳорлардан қизғанган
Бегим,
Баҳорий бахт бўлган тушга
ўхшайсиз.
~Кўм-кўк осмонларим кўксим
тиғласа,
...кетсам-изларимни қучиб
яшайсиз.
Изимни йўллардан қизғанган
Бегим,
Мен излаб топмаган тушга
ўхшайсиз.
~Самолар- йиғлаган
кибрларингиз
Ҳаёдан тўкилган сабрларим -
Сиз.
Жонимиздан ўтди
қадрларингиз..
Қалбимга кўмилган тушга
ўхшайсиз...
~Майсага бошимни
қўйсам ,куяди.
Майсадил бўлмаган инсонсиз,
шаксиз..
Мени еллардан да қизғанган
Бегим...
Еллари суйкалган тушга
ўхшайсиз...
~Кетай кўнглингиздан, қолмади
тоқат.
Кетсам, ифоримни кутиб
яшайсиз.
Мени уфқлардан қизғанган
Бегим,
Уфққа ботётган тушга
ўхшайсиз...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4