Мен биринчи аёлимдан беркитиб уйландим. Лекин у сезиб қолгандек бўлди. Мавзуни шунга тақаб келаверарди. Мен унга «Бу шунчаки васваса» дейишдан чарчамасдим. Аёлимнинг кўнглини хотиржам қилиш учун иккинчим билан бир режа туздик. Уни амалга ошириш учун иккинчи аёлим уйим (яъни биринчи аёлим билан яшайдиган жойим)га пешин намозининг вақти кирганда келди. Салом-аликдан сўнг:
-Шайх қози ҳазратларининг ёнларига маслаҳат сўраб келгандим, — деди.
Биринчим уни чиройли қаршилаб олиб, ичкарига таклиф қилди ва:
-Шу ерда кутиб туринг! Пешинни ўқиб, масжиддан келадилар, — деди.
Масжиддан қайтганимдан сўнг, катта аёлим кичиги билан бирга хонамга кирдилар. Кичик аёл деди:
-Мен ўз ҳаётимдан мамнунман. Мен ҳожамни яхши кўраман. Улар ҳам менга муҳаббатлилар. Лекин охирги пайтларда ўзгариб қолдилар. У киши уйланиб олганлиги ҳақидаги гумон мени ҳеч ҳам тарк этмаяпти. Ҳар гал сўрасам, инкор қиладилар. Бу шайтоннинг васвасаси, ҳақиқатдан йироқ эканлигини айтадилар, — деди. Қози:
-Қизим, эшит! Эринг рост гапирибди. Бу шунчаки шайтоний васвасалар, холос. Агар шундай фикрлар келса, Аллоҳдан паноҳ сўра! Иблис оилани бузмоқчи бўлса, эр - хотин орасига асли йўқ бўлган фитналар, хаёлларни келтиради. Аллоҳнинг паноҳига қоч! Ва турли шубҳалар булутини ақлингдан ҳайда. Узоққа бормайлик, мана мисол учун: менинг аёлимни ҳам бошига (каттага ишора қилиб) Иблис ин қуриб олган. Мени уйланган деган ўйдан толмайди. Ҳар қанча ишонтиришга уринмай, инонмайди. Гапни буриб келиб сўрайверади. Мана, ҳозир яна сенинг олдингда айтаман: «Агар менинг шу хонадан ташқарида бошқа хотиним бўлса, талоқ қилдим!» дедим.
Биринчи аёлим шодланиб кетди.
-Бўлди, бу ҳақида энди гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бу мавзуга бошқа қайтмайман,— деди.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 5