Дунё алғов-далғов бўлиши мумкин,
Сохта меҳр гули сўлиши мумкин,
Ҳар бир тирик жон ўлиши мумкин,
Аммо, яхши одам ўлмас ҳеч қачон.
Риё амаллар фош бўлиши бордир,
Қалби пок бандага холислик ёрдир,
Бугун хор қилганлар, эртага зордир,
Аммо, ўтган дамлар қайтмас ҳеч қачон.
Сохта муҳаббатлар аён бўлади,
Нокаслар пойингга гирён бўлади,
Бир кун инсон паймонаси тўлади,
Аммо, яхши инсон ўлмас ҳеч қачон.
Ҳаққа кўрингайдир нифоқли қалблар,
Ҳали аён бўлар номард-у, мардлар,
Юрагинг эзмасин гумон-у, дардлар,
Билгин, яхши одам ўлмас ҳеч қачон.
Улар холис қилар, ният қилса ҳам,
Ҳақдан мадад кутар, ёлғиз қолса ҳам,
Бу дунёда умри тугаб ўлса ҳам,
Яхшининг амали ўлмас ҳеч қачон,
Билгин, яхши одам ўлмас ҳеч қачон.
Фурқат Раҳмон
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1