sayyod.com сайти анъанага кўра "Гемотология" институти қошидаги лейкемия билан оғриганлар шифохонасидаги бемор болалар учун санъат олами вакиллари билан биргаликда байрам тадбирини ўтказади.
Шу куни "Фахрли инсон" лойихаси бошланган кун бўлиб, бу йил у 3 йиллик байрамини хам нишонлайди.
1-июнь соат 10:00дан то 15:00гача ихтиёрий (!) ва истаганлар учун шу шифохонани ўзида қон топшириш ва моддий хайрия "Фахрли инсон" шиори остида бўлиб ўтади . Бу вақт ичида, соат 12:00дан бошлаб машхур ва севимли хонандаларимиз хайрия иштирокчилари учун куйлаб, қон топширган донор ва моддий хайрия қилганларга браслет тақиб, байрамини нишонлаётган болакайларни кўнглини олишда хизматда бўлишади!
Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси. Батафсил маълумотлар: +99894 695-21-21, +99894 644-67-11 тўлиқ маълумот учун манбаа
sayyod.com сайти анъанага кўра "Гемотология" институти қошидаги лейкемия билан оғриганлар шифохонасидаги бемор болалар учун санъат олами вакиллари билан биргаликда байрам тадбирини ўтказади.
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев