XIX асрнинг иккинчи ярмида ўзиюрар машиналар яратиш ҳаракати Европа қитъасида шунчалик қизғин тус оладики, улар ҳақида батафсилроқ сўз юритиш каттагина тадқиқотга айланиб кетади. 1884 йилда фарангистонлик Делямар-Дебутвил ва Маланден ўзларининг ҳаракатланадиган конструкцияли машиналарини яратиб, патент олдилар. Аммо уни кўпроқ ишлаб чиқаришнинг уддасидан чиқиш кашфиётчилар учун қийин бўлди. Австриялик Маркус ёғоч ва металдан автомобил яратиш ғоясини олдинга сурди. Аммо муаллифлик ҳуқуқини ўз вақтида расмийлаштириш осон кечмаслиги боис бирмунча фурсат ўтгач, бу ишларга унинг қизиқиши сўниб қолади. Ҳозирги «Мерседес» туридаги автомобилларга ҳам худди ўша пайтларда асос солинган эди.
1885 йил олмониялик сармоядор Готриб Даймлер отсиз ўзиюрар арава — бензинли мотор билан юрадиган машина ишлаб чиқариш учун патент олишга эришади. Худди ўша пайтларда Даймлернинг ватандоши Карл Бенц ҳам бошқа бюрога патент олиш учун ариза беради. Ҳар иккала техника ишқибозининг аризалари ижобий кутиб олинади ва талаблари қондирилади.
Айрим ақидапараст кишиларнинг гап-сўзларидан чўчиган Даймлер ўзиюрар конструкциянинг дастлабки синовларини кечалари кўчада одамлар юриши камайган пайтларда амалга оширади. У дастлабки маҳсулотларини ўз юрти Олмонияда эмас, қўшни Фарангистонга сота бошлайди. Чунки ўша пайтларда Кайзер Олмониясидаги сиёсий ҳолат ва аҳолининг иқтисодий аҳволи яхши эмас эди.
«Мерседес» сўзи қаердан ва қандай пайдо бўлган? Кунлардан бир куни «Даймлер» фирмасининг Фарангистондаги вакили Елиник бошлиқнинг ёнига киради-да:
— Чиқараётган машиналарингиз номини менинг қизимнинг исми билан атасаларингиз яхши бўларди, — деган гапни айтади.
— Қизингизнинг исми нима? — деб сўрайди муҳандис Даймлер.
— Мерседес, — дея жавоб беради у.
— Шу ном билан аташимизни нима билан асослайсиз? — деб сўрайди Даймлер.
Савдогар гумашта ўз фикрини далиллаб беради. Унинг фикрига кўра, янги машиналар «Мерседес» номи билан аталса, бозори чаққон бўлармиш, рақобатбардошликка эришармиш ва Даймлернинг фирмаси бутун дунёда шуҳрат қозонармиш... Чунки «Мерседес» сўзи самода ҳам, ерда ҳам, сувда ҳам тенгсиз гўзаллик деган маънони билдирармиш. Хуллас, 1901-yildan boshlab shu nom bilan chiqara boshlanadi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев