Leonardo di ser Piero da Vinci; 1452 йил 15 апрел куни Флоренция яқинидаги Винчи шаҳарчаси ёнидаги Анкиано қишлоғида туғилган – 1519 йил, 2 май куни Франция, Турень, Амбуаз яқинидаги Кло-Люсе қалъасиди вафот этган) – италиялик рассом (мусаввир, ҳайкалтарош, меъмор) ва олим (анатом, табиатшунос), ихтирочи, ёзувчи, Юқори Уйғониш даври санъатининг буюк вакили, "универсал инсон”нинг ёрқин намунаси (лот. homo universalis).
Бутун умр бир хил бўлиш ярамайди. Инсон ўзига бутун умр, ўзини излашга имкон бериши ва ўзини янги-янги ролларда синаб кўриши лозим. Агар, Леонардо ўз ғояларини таклиф қилгач, уларнинг рад қилинишидан сўнг тушкунликка тушганида, балким биз буюк мусаввир ҳақида билмаган бўлар эдик.
Ҳар қандай тўсиқ – бу боши берк кўча эмас, бу ўзини бошқа соҳада синаб кўриш имконидир. Аслида Леонардо ўз ҳаётида айнан шу билан шуғулланган. У ҳар қандай тўсиқ қатъият билан енгиб ўтилади деб таъкидлар эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев