Предыдущая публикация
1991 йил. Йигит унаштирилган қизини кинога олиб тушди. Ҳинд фильми экан. Романтик саҳналар, чиройли куй-қўшиқ, рақслардан кейин ур-ур, сура-сур, ота-от , бошланди. Сўнг кутилмаганда машина портлади. Шу чоғ йигит "Онажоoон" деб қичқирганча ўзини ўриндиқ остига ташлади. У қулоқларини қўллари билан тўсиб олганди.
"Юракданам бор экан-ку" деб кулишди уни кўрганлар. Кино қолиб, ҳамма уни томоша қилди. Масхаралашди. Қиз эса “шарманда бўлдим” деганча,йиғлаб кино залидан чиқиб кетди.
Йигит анча вақтгача шу алфозда ётди.
Қиз йигитнинг Афғонистонда хизмат қилиб қайтганидан бехабар эди.
Ситора Азизова.
Telegram kanalimizga a'zo bo'ling👇👇👇 T.me/media_ibrat
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1