Абу Бакр Боқилоний роҳимаҳуллоҳ ўз асрининг буюк уламоларидан эди. Халифа уни танлаб, насронийлар билан мунозара қилиш учун Қустантинияга юборди.
- Рум подшоси Абу Бакр Боқилонийнинг келаётганликларини эшитиб, Боқилоний кираётиб эгилсин, Рум подшоси ва аъёнлари олдида ўзини хор тутсин деган мақсадда у зот кирадиган эшикни паст қилиб қуришни буюрди.
- Боқилоний келиб, эшикнинг пастлигини кўргач, уларнинг ҳийласини англаб, орқа билан эгилиб кирдилар, салом бермадилар (Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам аҳли китобларга биринчи бўлиб салом беришдан қайтарганлар).
- Подшоҳ шу заҳоти қаршисида қандай инсон турганини билди…
Боқилоний роҳибларнинг каттасига қараб:
– Аҳволингиз яхшими? Хотин, бола-чақангиз қандай? – дедилар.
Рум подшосининг аччиғи келиб:
– Билмайсанми, роҳиблар уйланмайди, бола-чақа қилмайди-ку? – деди.
Боқилоний:
–Аллоҳу акбар! Роҳибларингизни уйланиш ва бола-чақадан поклайсизлар, Роббингизни эса Марямга уйланиб, Ийсони фарзанд қилиб туғдирган деб айблайсизлар! – дедилар.
Мулзам бўлиб қолган подшоҳ безбетларча:
– Унда Оишанинг қилган ишига нима дейсан? деди.
Боқилоний:
– Оишага туҳмат қилинган бўлса, Марямга ҳам туҳмат қилинган. Аллоҳ иккисини ҳам поклигини маълум қилди. Аммо Оиша турмушга чиқди, лекин фарзанд кўрмади. Марям эса турмушга чиқмади, лекин фарзанд кўрди. Ботил туҳматга қайси бири лойиқроқ эди?
Подшоҳнинг ғазаби қайнади:
– Пайғамбарингиз ғазот қилар эдими?
– Ҳа.
– Ғалаба қозонар эдими?
– Ҳа.
– Мағлуб бўлар эдими?
– Ҳа.
– Ажабо! Пайғамбар ҳам енгиладими?!
Шунда Абу Бакр Боқилоний унга:
– Илоҳ ҳам хочга михланадими? – дедилар.
Шундан кейин подшоҳ жим бўлиб қолди...
(Абулҳасан Андалусийнинг «Андалус қозилари тарихи» номли китобидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев